- Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мурувват лойиҳаларини ишлаб чиқиш
- Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва фертиль ёшидаги аёлларга манзилли мурувват ёрдамини кўрсатиш
- Болалар ёрдамчи муассасалари ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
- Ногиронларни ҳаракат воситалари ва бошқа ҳаётий зарур воситалар билан таъминлаш
2011 йил – Гуманитар ёрдам дастурлари
2011 йилда “Соғлом авлод учун” жамғармаси ўзининг Низомида белгиланган функционал фаолиятини, энг аввало, мамлакатимиз фуқароларига гуманитар ёрдам кўрсатишни изчиллик билан давом эттирди. Ўтган йил давомида жами 2.940 хайрия тадбири уюштирилди.
Ушбу йўналишдаги фаолият негизида Жамғарма бир неча йиллардан бери республикамизнинг узоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саломатлик поезди”ни йўлга қўйган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2009 йил № ПП – 1096 сонли Қарори … ижросини таъминлаш мақсадида Жамғарма жорий йилнинг 6-12 апрель кунлари “Ўзбекистон темир йўллари” АК ва Республика Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва ижтимоий муҳофазалаш вазирликлари, “Аёллар жамоати” ташкилоти билан ҳамкорликда ҳар йили ташкил этиладиган “Саломатлик поезди” акциясининг навбатдаги турини амалга оширди. Бу поезд Навоий вилоятининг экологик жиҳатдан нобоп ҳудудлари (Тинчлик, Конимех, Қора-Қата, Мустақиллик Бузоубой, Учқудуқ 2)га равона бўлди. “Саломатлик поезди”нинг таркибига кирган юқори малакали тиббиёт ходимлари (терапевт, педиатр, невропатолог, эндокринолог, гинеколог ва бошқалар) маҳаллий аҳолининг сихат саломатлигини кўздан кечирган бўлса, Жамғарма ходимлари аниқ манзилли инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишди. Жамғарма инсонпарварлик ёрдами сифатида умумий қиймати 170.927.1 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, ётар жой буюмларидан ташқари қиймати 201.6 минг АҚШ долларига тенг медикаментлар, витаминлар, гигиеник воситаларини тарқатишди.
Юқори малакали тиббий мутахассислар иштирокида 1.136 киши тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 464 таси аёл киши (шулардан 417 таси фертил ёшдаги аёллар), 370 та ёш бола, 438 таси эркак (улардан 94 таси нафақа ёшида, 32 ногирон) киши эди.
Хайрия акциясини амалга ошириш давомида 1.956 фуқарога ва 23 та вилоят миқёсидаги муассасага гуманитар ёрдам кўрсатилди.
Маҳаллий аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 18 та индивидуал суҳбатлар ва маърузалар ўтказилди.
23-28 май кунлари “Соғлом авлод учун” жамғармаси “Ўзбекистон темир йўллари” АК ҳамда Республика Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва ижтимоий муҳофазалаш вазирликлари билан ҳамкорликда “Саломатлик поезди”нинг навбатдаги турини ташкил этдилар. Бу галги маршрут Сурхондарё вилояти (Денов, Қумқўрғон, Бойсун, Дарбенд)га, ундан кейин Қашқадарё вилояти (Оқработ, Деҳқонобод) томонларга йўналтирилди. Хайрия акциясини амалга ошириш давомида юқори Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасалардан ҳамда Жамғарма қошидаги Тиббий ижтимоий патронаж тизимидан, Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасидан жалб этилган малакали тиббий мутахассислар гуруҳи иштирокида маҳаллий аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида “Саломатлик поезди”дида келган тиббиёт ходимлари томонидан маҳаллий аҳоли орасидан 1.075 киши, шу жумладан, 359 та аёл (шулардан 326 таси фертил ёшдаги аёллар), 242 та ёш бола ва 232 та эркак (шулардан 130 таси нафақахўр) тиббий кўрикдан ўтказилди.
24-25 май кунлари “Саломатлик поезди”да келган тиббиёт ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятининг чекка ва бориш анча қийин бўлган ҳудудларидаги маҳаллий аҳоли орасида тиббий кўрик уюштириб врачларнинг кўрсатмасига мувофиқ 460 кишига тегишли дори-дармонлар беришди. Жамғарма вакиллари вилоятнинг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Шўрчи, Ангор, Қумқўрғон ва бошқа шу каби чекка ҳудудларида манзилли гуманитар ёрдам тарзида 600 пакет озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишди. Бундан ташқари, 52 ногиронларга махсус аравача ҳам беришди. Сурхондарё вилояти бўйича 35 та муассасага ҳамда маҳаллий аҳоли вакилларига 25.612.8 минг сўмлик турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари, 193.5 минг АҚШ долларига тенг миқдорда дори-дармонлар, кийим-кечак, санитария-гигиена воситалари, ногиронлик аравачалари тарзида инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.
26-28 май кунлари Қашқадарё вилоятида “Саломатлик поезди”да келган тиббиёт ходимлари томонидан маҳаллий аҳоли орасида тиббий кўрик ўтказилди. 625 киши дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари шаклида гуманитар ёрдам олдилар. Бундан ташқари, “Соғлом авлод учун” жамғармасининг вилоятдаги филиали ҳамда жойлардаги таянч пунктлари ходимлари томонидан мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган 50 кишига ногиронлар аравачаси берилди.
Ҳаммаси бўлиб Қашқадарё вилоятида 14 муассасага умумий қиймати 51.6 минг АҚШ долларига тенг бўлган дори-дармонлар, кийим-кечак, санитария-гигиена воситалари, ногиронлик аравачалари тарзида инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.
“Саломатлик поезди”нинг сайёр тиббий хизматини ташкиллаштириш давомида “Соғлом авлод учун” ҳамда “Маҳалла” жамғармасининг мутасадди шахслари томонидан вилоят аҳолиси орасида тиббий маданиятни юксалтириш, анемия ва эндемик бўқоқ каби оғир хасталикларнинг олдини олиш мақсадида “Соғлом оилани шакллантириш”, “Соғлом она – соғлом бола” ва бошқа долзарб мавзуларга бағишланган маърузалар ташкил қилинди. Шу билан бирга аҳоли орасида “Соғлом она – соғлом бола”, “Бехатар оналик”, “Скрининг текшируви нима эканини биласизми?”, “Бўлажак оналарга тавсиялар”, “Фарзандларимиз саломатлиги ўз қўлимизда”, “Гиёҳвандликни тўхтатайлик!” каби актуал мавзуларга оид буклетлар тарқатилди.
“Саломатлик поезди” бригадасининг жорий иш фаолияти маҳаллий ва республика газеталарида, телевидение орқали кенг ёритилди.
Жамғарма томонидан ишлаб чиқилган график ва иш режасига мувофиқ Республикамиз мустақиллигининг 20 йиллигини нишонлаш муносабати билан жорий йилнинг 17 август 23сентябрь кунларида Қорақалпоғистон Республикасига навбатдаги “Саломатлик поезди” жўнатилди.
Ушбу акция давомида турли соҳадаги малакали тиббий ходимлар (терапевт, педиатр, невропатолог, эндокринолог гинеколог ва ҳоказо) жойларда маҳаллий аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишди. Аниқ манзилли гуманитар ёрдами сифатида (озиқ-овқат, кийим кечак, чойшаб, ёстиқ жилди, турли хил медикаментлар, витаминлар, гигиена воситалари солинган) алоҳида пакетлар тарқатилди. Кўрсатилган гуманитар ёрдам учун жами 24 млн. сўм ва 484 минг АҚШ доллари миқдорида маблағлар сарфланди.
“Саломатлик поезди”нинг таркибидаги малакали тиббий ходимлар иштирокида 1.602 киши, шу жумладан, 600 та аёл (улардан 537 таси фертил ёшидаги аёллар), 423 та ёш бола, 579 та эркак киши (улардан 297 таси нафақаҳўр), 42 ногирон кишилар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Акция давомида 2.153 нафар фуқароларга ва 15 муассасага аниқ манзилли гуманитар ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, жамғарма ходимлари жойлардаги маҳалла қўмиталарининг фаоллари билан ҳамкорликда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, шунингдек, камқонлик, эндемик бўқоқ каби кенг тарқалган ва одам саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи хасталикларнинг олдини олиш мақсадида маърузалар,суҳбатлар, давра кечаларини уюштириб тадбир сўнгида турлихил долзарб мавзуларга бағишланган буклетлар тарқатишди.
“Саломатлик поезди” акцияси билан боғлиқ жараёнлар маҳаллий ва республика газеталарида кенг ёритилди.
Кам таъминланган ва кўп болалик оилаларда тарбияланаётган тез-тез хасталаниб турадиган ёш болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг маънавий ва маданий жиҳатдан ривожланишини таъминлаш, болаларнинг ёзги таътил даврини мароқли ва мазмунли ўтказишларини ташкиллаштириш мақсадида Жамғарма “Имкон плюс” компанияси ва “Ширин нон” МЧЖларининг спонсорлик ёрдами туфайли “Соғлом авлод” ёзги соғломлаштириш лагери ташкиллаштирилди. Лагерь ёзги мавсумда ҳар бирининг умумий давомийлиги 12 кунга тенг бешта сменада иш олиб борди. Ҳар бир сменада пойтахтмизда истиқомат қилувчи 50 тадан 6-12 ёшдаги (жами 200 нафар) болалар ҳордиқ чиқаришди. Ёзги лагерда дам оладиган болаларга кунига уч маротабалик овқат, маданий ва мазмунли ҳордиқ дастури, малакали тиббий хизмат кафолатланади.
7-20 июнь кунлари иш бошлаган лагернинг биринчи сменасида Юнусобод, Хамза, Шайҳонтоҳур туманидан келган 50 болажонлар мазмунли ҳордиқ чиқаришди. 22 июньдан 5 июльгача давом этган навбатдаги сменада Мирзо Улуғбек, Шайҳонтоҳур туманларидан келган яна 50 нафар болалар дам олишди.
Тўрт сменада дам олган болажонларни Жамғарма қошидаги очилган Тиббий-ижтимоий патронаж тизими ходимлари атрофлича тиббий кўрикдан ўтказдилар. Лагерьнинг иш вақтида болалар турли хил соғломлаштириш дастурлари билан қамраб олинди, улар махсус таклиф этилган инструкторлар билан биргаликда жисмоний машғулотлар билан шуғулланишди, витаминлар ёрдамида уларнинг саломатлиги тикланди.
Ёзги лагерларда дам олган барча болажонлар Жамғарма қошидаги Тиббий ижтимоий патронаж ходимлари томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаларига кўра соғломлаштириш машқлари уюштирилди. Уларга баланслаштирилган озиқ-овқатлар берилди, сув ёрдамида махсус соғломлаштириш муолажалари қилинди, одам организмида яшовчи турли паразитларга қарши, витаминлар ёрдамида тиббий даволаш, йод танқислиги, камқонликка қарши тиббий даволаш муолажалари олиб борилди. Ёзги дам олиш даврида лагерда бўлган ҳар бир боланинг ўртача ҳисобдаги вазни 1400 – 1800 граммга ошди. Ҳар бир болага алоҳида медкарта очилиб текширувлар натижаси ва қилинган барча муолажалар қайд этилди. Кейинчалик медкарталар болаларнинг турар жойидаги поликлиникаларга юборилди.
Ҳисобот йили давомида хорижий ҳамкорларидан Жамғарма ихтиёрига жами 77 та гуманитар ёрдам юклари келди. Уларнинг умумий қиймати 22.676.4 минг АҚШ доллари ва 297.993.0 минг сўмни ташкил қилди. Шу жумладан,
“Амери Керз” (АҚШ) халқаро хайрия ташкилотидан 21 гуманитар ёрдам юки олинди. Умумий қиймати 21.444.7 минг АҚШ долларини ташкил этувчи бу юкларда турли хил дори-дармонлар, тиббий ускуналар, ногиронлик аравачалари бор эди.
“Ишлар бошқармаси” унитар корхонаси томонидан умумий қиймати 3.221.4 минг сўмлик трикотаж маҳсулотлари олинди.
“Технофарм” МЧЖ томонидан умумий қиймати 61.727.5 минг сўмга тенг 2 та гуманитар ёрдам юки олинди.
“Фармхелф” МЧЖдан 118.850.6 минг сўмга тенг 2 гуманитар юк олинди.
“Узбиофарм” МЧЖдан гуманитар ёрдам сифатида умумий қиймати 25.871.5 минг сўмлик дори-дармонлар олинди.
“The Resource and Policy Exchange” (АҚШ) компанияси номидан умумий қиймати 232.6 минг АҚШ долларига тенг 93.8 кг.ли озиқ-овқат маҳсулотлари олинди.
Ҳамкорлик ва ривожланиш Туркия агентлиги (ТIKA)дан умумий қиймати 45.2 минг АҚШ долларига тенг 4 дона УЗИ сканер тўплами хайрия совғаси сифатида олинди.
“Ратиофарм Козоғистон” МЧЎ томонидан гуманитар совға сифатида таркиби темир моддаси билан бойитилган “Актиферин” деб номланган умумий қиймати 205.0 минг АҚШ долларига тенг препаратлар (100 .0 минг дона упаковка) қабул қилинди.
Сеул Миллий университети қошидаги госпиталдан умумий қиймати 31.5 минг АҚШ долларига тенг дори-дармонлар, тиббий ускуналар, хусусан, оксигенератор ва сунъий қон айлантириш тизимлари қабул қилинди.
“Insulin for Life” (Австралия) компанияси томонидан жўнатилган умумий қиймати 5.0 АҚШ долларини ташкил қилувчи гуманитар ёрдам қабул қилинди. Инсулин препарати жойлаштирилган ушбу юк Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика Эндокринология илмий тадқиқот марказига жўнатилди.
“Фриенденсдорф интернейшнл” (Германия) халқаро ташкилотидан турли витаминлар, қўлтиқ таёқлар ва ногиронлик аравачалариданиборат гуманитар ёрдам юки қабул қилинди. Ушбу гуманитар ёрдамнинг умумий қиймати 10.2 АҚШ долларига тенг эди.
Кореядаги Бундан Ча ва ИН Ха госпиталларидан медикаментлар солинган (жами 4.976 дона) 2 та гуманитар ёрдам юки қабул қилинди (умумий қиймати 128.6 минг АҚШ долларига тенг).
“Ultra Laboratories” (Ҳиндистон) компаниясидан умумий қиймати 4.0 АҚШ долларига тенг тиббий ускуна (переферик қон томирлар доплери) қабулқилиб олинди.
“Ўзбекистон дори таъминоти” акционерлик жамиятидан умумий қиймати 24 062.5 минг сўмлик медикаментлар солинган 2 гуманитар ёрдам юки қабул қилинди.
“Қаюмов Ш.М.” хусусий корхонасидан умумий қиймати 2 736.0 мингсўмлик қонда қанд моддасининг миқдорини аниқловчи тиббий ускуна гуманитар ёрдам сифатида қабул қилинди.
“Замона Рано” МЧЖдан умумий қиймати 6 млн. сўмлик чой маҳсулоти солинган 2 гуманитар ёрдам юки олинди.
“Дори дармон” АКдан умумий қиймати 26 380.7 минг сўмлик медикаментлар солинган 2 гуманитар ёрдам юки олинди.
“Росела Трейдинг” компаниясидан умумий қиймати 9 895.8 минг памперслар солинган гуманитар ёрдам юки олинди.
“Фармед” хусусий корхонасидан умумий қиймати 3 000.0 сўмлик медикаментлар солинган гуманитар ёрдам юки олинди.
“Супромед” ЧНППдан умумий қиймати 4 457.7 минг сўмлик тиббий ускуналар қабул қилинди.
“Радикс” ЧНППдан умумий қиймати 1 060.7 минг сўмлик тиббий ускуналар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Болалар спортини ривожлантириш жамғармасидан умумий қиймати 3 433.4 минг сўмлик спорт инвентари солинган гуманитар ёрдам юки қабул қилинди.
“Қибрай”ДОЛдан умумий қиймати 1 822.3 минг сўмлик болалар ёзги оромгоҳларида дам олиш учун путёвкалар қабул қилинди.
Тошкент қувурлар заводидан умумий қиймати 1 598.2 минг сўмлик иккита гуманитар ёрдам юки қабул қилинди.
“Прибори Ой” компаниясидан (Финляндия) умумий қиймати 520. минг АҚШ долларига тенг тиббий ускуна (тандем масс-спектрометр) қабул қилинди.
Шу ўринда таъкидлаб кетмоқчимизки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг №05/107-264 (27012.2010 йил), №05/107-264 (28.12.2009 йил) қарорларига мувофиқ 2010 – 2011 йиллар давомида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий компанияси хориждан юбориладиган гуманитар юкларни ташиб келтиришга беминнат ёрдам қилди. Ўтган йиллар давомида миллий авиакомпанияси “Амери Керз” компанияси томонидан тақдим этилган жами 27 юкни (умумий қиймати 33.9 млн. АҚШ долларига тенг) юртимизга келтириб берди.
2011 йилда Жамғарма республикамизда фаолият олиб бораётган Корейс маданият марказлари ассоциацияси вакиллари билан ҳамкорликда юртимизнинг кам таъминланган, боқувчиси йўқ оилалардан чиққан талабаларига қўшимча стипендиялар ажратиш масаласини ижобий ҳал этди. Ушбу лойиҳа доирасида жорий йилнинг олти ойи давомида 30 талаба ҳар ойда 50.00 минг сўмдан стипендия олиб турди.
Корея Республикаси ҳамда Марказий Осий ўртасида Ривожланиш дастурлари билан алмашиш ассоциацияси билан ҳамкорликда бошланган корейс тилини ўргатиш мактаблари ўз фаолиятини давом эттирди. Жамғарманинг марказий аппарати қошида очилган шундай мактабларнинг бирида шаҳримизнинг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг болалари сабоқ олишмоқда.

