ru  en

Фуқаролардан аризаларни
қабул қилиш

Спорт дастури

Болалар ва айниқса, қизларни спортга жалб этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

Спортнинг катта теннис, стол тенниси, кураш, футбол, синхрон сузиш, бадиий гимнастика, бадминтон, волейбол ва бошқа турларини тарғиб этиш;

Синхрон сузиш, бадиий гимнастика ва стол тенниси бўйича вилоят Федерацияларини ташкил этишда ташаббус кўрсатилди.

Соғлом ва ногирон болалар учун спорт тадбирларини ташкил этиш

•         Стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида Республика турнири;

•          бадиий гимнастика бўйича вилоят ва туман турнирлари;

•         синхрон сузиш бўйича “Сув париси” Халқаро турнири;

•          қишки спорт турлари бўйича “Чимён экстрим” фестивали;

•         “Экстрим гиёҳвандликка қарши” ёшлар фестивали;

•         “Чимён ЭХО” ёшлар эко-фестивали;

•          Параолимпия ўйинлари;

•          ногирон болалар орасида

•          «Special Olympics» халқаро мусобақалар.

Спорт майдончаларини зарур анжомлар билан  жиҳозлаш

2011 йил – Спортни ривожлантириш дастурлари

Республикамизда болалар спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари ўтган ҳисобот йилида 1.923 та спорт тадбирини ўтказди. Шу жумладан,

20 февраль куни Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш муносабати билан Жамғарма Маданият ва спорт ишлари бўйича Бош бошқарма, “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуаси ва “Ниппон Кемпо Ренмей” жамияти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри миқёсида ушбу спорт тури бўйича очиқ биринчиликни уюштирди. Бу тадбирда жами 100 та спортчи қатнашди.

9 март куни Жамғарма Республика Синхрон сузиш федерацияси билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг “Саховат спорт сервис” мажмуасида 8 март – Хотин-қизлар байрамини нишонлаш муносабати билан “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан белгиланган совринлар учун синхрон тарзда сузиш мусобақалар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт ва маданият ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Тошкент вилояти ҳокимияти, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг Бош кенгаши, «Rake Nur» қўшма корхонаси, Экофорум ННТ, Ўзбекистон Республикаси Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Тошкент вилояти ўлкашунослик ва экология, спортнинг тоғ шароитида ривожлантириладиган турлари ва туризм мактаби, муаллифлик қўшиқларининг ижрочилари Ассоциацияси, “Булоқча” ННТ, “Kushan Tur” туристик компаниялари билан ҳамкорликда 3-5 июнь кунларида Чимён тоғ тизими бағрларида жойлашган «Rake Nur» қўшма корхонасига қарашли дам олиш масканида “Чимён садоси – 2011” деб номланган экологик – туристик фестиваль ўтказилди.

15 май куни Тошкент Умумқўмондонлик ҳарбий билим юртида Республика Халқ таълими вазирлигининг кўмагида “Ботирлар” деб ном олган ҳарбийлаштирилган спорт мусобақалари ўтказилди. Бу тадбирда Тошкент шаҳри ва вилояти мактабларининг ўқувчилари, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари қатнашдилар. Ушбу тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 973.7 минг сўм сарфлади.

27 июнь куни “Саховат спорт сервис” мажмуасида синхрон сузиш бўйича чемпионат ўтказилди. Унда бутун республикамиздан 115 та ўқувчи қизлар иштирок этишди.

16-18 август кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Қуёшли” болалар дам олиш масканида “Жасур болалар – 2011” номли телеўйин ўтказилди. Ушбу тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 561.3 минг сўм сарфлади.

21-23 август кунлари Термиз шаҳрида Республикамиз мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган “Хотин-қизлар спартакиадаси” номли фестиваль уюштирилди. Ушбу тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 625.5 минг сўм сарфлади.

24 октябрь куни пойтахтимиздаги “Миллий боғ”да “Экстрим наркотикларга қарши” дебном олган фестиваль ўтказилди. Ушбу тадбирда 6-22 ёшли болалар қатнашдилар. Тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 1 304.9 минг сўм сарфлади.

1-4 ноябрь кунлари Халқаро ассоциациянинг “Комбат айкидо” спорт тури бўйича очиқ кубоги бўлиб ўтди. Жамғарма ушбу тадбирнинг 30 қатнашчисига совғалар улашди.

28-29 ноябрь кунлари “Special Olympics” ташкилоти билан ҳамкорликда болаликдан ногиронлар иштирокида спорт гимнастикаси бўйича турнир ўтказилди. Жамғарма мазкур тадбирнинг 100 иштирокчисига умумий қиймати 190.2 минг сўмлик совғалар улашди.

5-7 декабрьда пойтахтимиздаги “Қушбеги” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармаси томомнидан таъсис этилган кубок учун республика миқёсидаги турнир бўлиб ўтди. Тадбирни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Жамғарма 1 674.5 минг сўм сарфлади.

15-16 декабрь кунлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида миллий кураш бўйича миллий Конституциямизнинг 19 йиллигига бағишланган тадбири ўтказилди. Жамғарма томонидан тадбирнинг 15 иштирокчисига умумий қиймати 13.6 минг сўмлик совғалар топширилди.

 
SO'NGGI XABARLARI

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига “Саломатлик” поезди 17-23-май кунлари ташкил этилди

“Соғ танда-соғлом ақл” шиори остида спортнинг волейбол тури бўийча мусобақалар ўткаазилди

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ТИП бригадаси Андижон вилоятида

“Саҳоват” уйида истиқомат қилаётган кекса ва ногиронлар учун байрам дастурхони ёзилди

“Фахрийлар-фахримиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

«Фахрийлар фахримиз» ва «Аждодлар рухини шод этайлик» мавзуида учрашув ўтказилди

“Соғлом авлод мустаҳкам оила асоси” шиори остида соғломлаштирувчи югириш мусобақаси ўтказилди

Ўсмирлар ўртасида “ТАЭКВОН-ДО” бўйича мусобақа ўтказилди

“Инсон хотираси муқаддас”, “Буюк сиймолар хотираси” ва “Фахрийлар фахримиз” мавзусида тадбир ўтказилди

“Саҳоват”, “Мурувват” уйларида байрам концерти уюштирилди

 

Sog'lom avlod uchun
hukumatga qarashli bo'lmagan
xalqaro hayriya jamg'armasi

O'zbekiston Respublikasi
Toshkent shahri 100047
Istiqbol ko'chasi, 15.

Tel.: +998 (71) 232 0082, 232 0083
Faks: +998 (71) 233 8949





       
       
ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
Вазифалар
Жамғарма тарихи
Тузилма
Ходимлар
Алоқа
ДАСТУРЛАР
Тиббий
Мурувват
Ўқув
Маданий-маърифий
Спортни ривожлантириш
ХАЛҚАРО ХАМКОРЛИК
АҚШ
Германия
Жанубий Корея
Туркия
Малайзия
Россия
ВА БОШҚАЛАР
Пресс-релиз
Ҳисоботлар
Саломатлик поезди
Фотосуратлар
Copyright © Sog'lom avlod uchun. All rights reserved Алоқа | RSS | Сайт ҳаритаси