«СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН» ХАЛҚАРО ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИНГ ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ИШТИРОКИ:
• 2004 й. 2 ноябрдаги ВМҚ №515 Осиё тараққиёт банки иштирокида “Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
• 2005 й 27 январдаги ВМҚ №34 Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Саломатлик-2″ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
• 2007 й 19 сентябрдаги ПФ-№ 3923 «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»
• 2008 й. 18 июндаги ПҚ-892 «Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида»
• 2009 й. 1 апрелдаги ПҚ-1096 «Аҳоли репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, баркамол авлодни ҳаётга келтириш ва шакллантириш мақсадида жамоатчиликнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилаган чора-тадбирлар дастури»
• 2009 й 1 июлдаги ПҚ-1144 «2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасида ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»
ЖАМҒАРМАНИНГ ТИББИЙ ДАСТУРЛАРИ
“Тиббий ижтимоий патронаж”
«Она ва бола скрининги»
«Болалар ва фертиль ёшидаги аёлларни соғломлаштириш»
«Болалар тиббиёт муассасалари ва туғруқ муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш»
Республиканинг экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларига “Саломатлик” поездларини ташкил этиб юбориш
“ТИББИЙ ИЖТИМОИЙ ПАТРОНАЖ”
Дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.1996 йилдаги 71-сонли Қарорига асосан фаолият олиб боради
Унинг асосий мақсадлари:
Оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит, оила аъзоларининг соғлиги ва айниқса, туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва қарияларнинг соғлигини ўрганиш.
Тиббий, ижтимоий, психологик ёрдам ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазага муҳтож аёллар ва болаларни ўз вақтида аниқлаш.
Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш.
Мутахассислар
терапевт
педиатр
акушер-гинеколог
тиббий-ижтимоий ходим
лаборант-ҳамшира
санитар-ҳайдовчи
Тиббий жиҳозлар
Ультратовуш ускунаси
электрокардиограф
Эндоскопик ускуна (кольпоскоп)
аудиометр
мини-лаборатория
портатив стерилизатор
ТИП тизимида “Соғлом авлод учун” жамғармаси Тиббий-ижтимоий маркази тасарруфидаги 14 та кўчма бригадалар мавжуд (ҳар бир вилоятда биттадан).
Тиббий –ижтимоий патронаж тизими фаолияти
Республикамизда ТИП тизимининг 13 йиллик фаолияти давомида “Соғлом авлод учун” жамғармасининг кўчма бригадалари мутахассислари томонидан соғлиқни сақлаш тизими билан узвий ҳамкорликда:
• 2,5 млн дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига (аёллар, болалар ва ўсмирлар) тиббий маслаҳатлар берилди;
• Республикамизнинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи 411 776 оилаларнинг тиббий-ижтимоий ҳолати ўрганилди;
• Ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларига доимий равишда мурувват ёрдамлари кўрсатиб келинмоқда.
Кореянинг халқаро соғлиқни сақлаш – Доктор Ли Джонг Вук хотира жамғармасининг тиббий ижтимоий-патронаж тизимига қўшган хиссаси
(халқаро дастур)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 мартдаги 69-сонли қарори“Соғлом авлод учун” жамғармаси ва Жанубий Кореянинг “K-FIH Соғлиқни сақлаш халқаро жамғармаси” билан ҳамкорликда Республикамиз тиббий-ижтимоий патронаж тизимида янги ҳудудлараро кўчма бригада фаолият олиб бормоқда.
ЎЗБЕКИСТОНДА АЁЛЛАР РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШДА «СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН» ЖАМҒАРМАСИНИНГ ЎРНИ
Дастурнинг мақсади – туғма ва наслдан-наслга ўтувчи касалликларни эрта аниқлаш натижасида ногирон болаларнинг туғилишини олдини олиш.
Дастурнинг фаолияти натижалари:
- Республика Скрининг маркази қошида 11 та вилоят скрининг марказлари ташкил этилди;
- нафар аёллар ва болалар TORCH-инфекция текширувидан ўтказилди;
- Республика бўйича 156 нафар тиббий-генетик ҳизмати мутахассислари тайёрланди.
- Болаларнинг туғма аномалия билан туғилиш кўрсаткичлари 14% га камайди (Давлат статистика қўмитаси маълумотлари).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 июндаги «Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-892-сонли қарори
Болаликдан ногиронлар туғилишини олдини олиш мақсадида жамғарма томонидан узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги аҳоли орасида замонавий видеотехникадан фойдаланган ҳолда тарғибот ишлари олиб борилмоқда
Ўзбекистонда аёллар репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашда «Соғлом авлод учун» жамғармасининг ўрни
Жамғарма томонидан жаҳондаги муҳим муаммолардан ҳисобланган бачадон бўйни саратон касаллигини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, бўйича «DIGENE-ТЕSТ» усули билан аёлларда инсон папилломаси вирусига скрининг текширувларини олиб бориш лойиҳаси амалга оширилди.
2008 йилда Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи 2000 га яқин аёллар кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, онкология диспансери билан ҳамкорликда маҳаллаларда ва корхоналарда аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди. Лойиҳа натижалари бачадон бўйни ўсма касаллаклари муаммосига бағишланган конференцияда тақдим этилган.
Болалар ва фертиль ёшидаги аёлларни соғломлаштириш дастури
Жамғарманинг асосий дастурларидан бири бўлиб, ташкил этилганидан бери амалга ошириб келинмоқда.
Баъзи рақамлар:
- Турли даражадаги паталогиялар билан ҳасталанган 120 нафар болалар инсонпарварлик тарзида Германия ва Жанубий Кореянинг етакчи клиникаларида даволанди;
- Республикамизнинг турли ҳудуларидан туғма-лаб танглай нуқсони бўлган 1100 нафар ногирон болалар юртимиз клиникаларида оператив тарзда даволанди ( 52,0 минг Евродан зиёд);
- 217 нафар аҳоли, хусусан эшитиш қобилияти паст болаларга “Аудифон Норманн” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган эшитиш аппаратлари топширилди (15,0 минг АҚШ доллари);
- 9 та вилоятдан 650 нафар болалар ёзги-соғломлаштириш оромгоҳларида ҳордиқ чиқардилар (64,0 минг АҚШ доллари);
- «Кандли диабет»дан профилактика дастури.
Тиббий ва ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастури
Жамғарманинг асосий дастурларидан бири бўлиб, ташкил этилганидан буён амалга оширилиб келинмоқда
Халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар кўмагида Республикамиздаги бир қатор тиббий ва ижтимоий, биринчи навбатда болалар ва туғруқ муассасалари жиҳозланди.
Жумладан:
• Республика бўйича 18 та болалар ва туғруқ муассасалари ташхис жиҳозлари ва махсус транспорт воситалари);
• Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман болалар шифохонаси;
• Андижон Давлат Тиббиёт институти;
• Тошкент Педиатрия медицина институти ;
• Фтизиатрия и пульмонология ИТИ болалар бўлими;
• Наманган вилояти Косонсой тумани “Нуроний” сиҳатгоҳи;
• Наманган вилояти Косонсой туманидаги 23-сонли “Лола” махсус болалар мактабгача таълим муассасаси;
• Фарғона шаҳар кўзи ожиз болалар махсус-интернати;
• Сирдарё, Фарғона, Андижон ва Қашқадаё вилоятлари “Мурувват” уйларининг болалар бўлимлари.
“Саломатлик” поезди
Лойиҳа 2000 йилдан бери амалга оширилмоқда
Асосий йуналишлар: Республиканинг экологик ноқулай худудлар.
2011 йил – Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган давлат аҳамиятига молик ҳаракат дастурлари
Туғма ногиронлик билан туғилишларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.06.2008 йилдаги № ПП-892 сонли Қарорига мувофиқ махсус ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган давлат дастури доирасидаги ишларни давом эттириш мақсадида фенилкетонурия хасталигига чалинган ёш болалар учун махсус ишлаб чиқариладиган озиқ – овқат маҳсулотларини етказиб бериш ҳақидаги шартномани тузиш учун энг мақбул агентларни танлаб олишни кўзлаб тендер комиссиясининг учта йиғилиши уюштирилди.
Олиб борилган ишлар натижасига кўра тендерда иштирок этган учта компаниялар орасидан комиссия томонидан Буюк Британиянинг “Stratford Group Management Ltd” фирмаси томонидан қилинган таклифи мақбул топилди. Томонлар иштирокида тузилган битимга кўра хорижий ҳамкоримиз Испаниянинг “Hero Espana S.A.” компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган умумий қиймати 802.3 минг АҚШ долларига тенг бўлган махсус озиқа маҳсулотларини етказиб берадиган бўлди. Айни пайтда битим иштирокчилари томонидан тузилган шартнома Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо-сотиқ вазирлигида рўйхатдан ўтказилмоқда.
Республикамиз аҳолиси (янги туғилган гўдаклар) орасида неонатал ва пренатал скрининг текширувларини ўтказиш мақсадида 2011 йилнинг январь ойида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси томонидан Республика Скрининг марказига умумий миқдори 2 312 660 минг сўмлик реагентлар топширилди.
Ҳисобот йилида жамғарма томонидан республикамиздаги туғма гипотериоз хасталигига чалинган ёш беморларга даво муолажаларини олиб борилиши учун маҳаллий фармакологик компанияларга 9400 та қути левотироксин натрий №50 препарати тарқатиш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар орасида тендер ўтказилди. Конкурс шартлари бўйича маҳаллий “Дори-дармон” компанияси ғолиб деб топилди ва конкурс шартларига мувофиқ умумий қиймати 41 175.6 минг сўмлик препаратларни жойларга етказиб берди. Жамғарма зарур дори-дармонларни Республика Скрининг марказларига етказиб бериб келгусида уларнинг регионал скрининг марказларига етиб боришини таъминлади.
“Она ва бола скрининги” деб ном олган давлат дастуринининг ижросини таъминлаш борасида қилинадиган ишларни бажариш баробарида 2011 йил давомида республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган Скрининг марказлари ходимлари иштирокида туғма гипотериоз ҳамда фенилкетонурия каби оғир туғма касалликларнинг олдини олиш учун ҳар икки йўналиш бўйича алоҳида 501.365 та ва 502 556 та неонатал скрининг тадқиқотлари амалга оширилди. Тиббий текширувдан ўтказилган янги туғилган чақалоқлар орасида 4.281 та гўдакда туғма гипотериоз, 937 та чақалоқда эса фенилкетонурия хасталиги борлиги аниқланди. Ҳозирги вақтда ушбу бемор болаларга жойлардаги Скрининг марказлари орқали зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур дастур доирасида ўтган давр давомида туғма ва транзитор гипотериоздек оғир дардга чалинган ёш беморларнинг оиласига, қалқонсимон бези шикастланган деб тахмин қиланаётган ҳомиладор аёлларга жами 2.692 дона “L-тироксин” препарати, фенилкетонурия хасталигига чалинган чақалоқларнинг оиласига эса 5.208 банка махсус озиқа бепул тарқатилди.
“Баркамол авлод йили” давлат дастурининг 3-бандида белгиланган туғма нуқсон билан туғилишнинг олдини олиш мақсадида махсус брошюра, буклет, плакат ва постерлар яратиб аҳоли ўртасида тарқатиш билан боғлиқ конкрет чора-тадбирларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси томонидан алоҳида ишлар қилинди. Бу соҳада қилинган амалий ишлар ижроси учун жамғарма томонидан жами 7 800.0 минг сўм миқдорда маблағ сарфланди. Турли хил долзарб мавзуларга бағишланган нашр маҳсулотларининг умумий ҳажми 40.000 минг экземплярни ташкил қилди.
Жорий йилда жамғарма томонидан “Ўзбекистон Республикасида Тиббий-ижтимоий патронаж тизимини яратиш тўғрисида”ги давлат дастурининг амалий ижросини таъминлаш юзасидан ҳам бир қатор ишлар қилинди. Хусусан олганда, жамғарма қошида ташкил қилинган Тиббий-ижтимоий патронаж тизими таркибига кирувчи сайёр бригадаларнинг фаолияти йўлга қўйилди. Бу дастурни амалга оширишга туман (вилоят) ҳокимликлари, маҳалла кенгашлари, турли тиббий муассасалар ходимлари жалб этилди. Сайёр бригадалар жойларга чиқиб маҳаллий аҳолининг орасида қизғин иш олиб боришди. Жумладан, мамлакатимизнинг чекка-чекка қишлоқларида яшовчи 39.725 та оиланинг турмуш шароитлари ва психологик муҳити ўрганиб чиқилди, республикамизнинг турли ҳудудларидаги 2.590 та маҳаллада бўлиб аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилди. Тиббий кўрикдан жами 221.172 та киши (улар орасида 68.174 та ёш бола, 114.320 та аёл бор эди) ўтказилди.
Жорий йилда “Ўзбекистон Республикасида Тиббий-ижтимоий патронаж тизимини яратиш тўғрисида”ги давлат дастурининг амалий ижросини таъминлаш мақсадида жамғарма қошида ташкил қилинган Тиббий-ижтимоий патронаж тизими таркибига кирувчи сайёр бригадаларнинг фаолиятини амалга ошириш давомида гуманитар ёрдам сифатида кам таъминланган ва кўп болалик оилаларга, ногиронларга 542.757 дона, 82.926 упаковка дори-дармонлар, 185.219 дона санитария ва гигиена маҳсулотлари, 13.271 дона кийимбош, шунингдек, 88 дона ногиронлик аравачаси, 11.082 кг. озиқ-овқат маҳсулотлари бепул тарқатилди. Кўрсатилган гуманитар ёрдамнинг умумий қиймати 431. 184.0 минг сўмни ташкил қилди.
Тиббий-ижтимоий патронаж тизими таркибига кирувчи сайёр бригадалар ходимлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутасадди ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилда мамлакатимиз аҳолиси орасида санитария -маърифатчилик ишларини олиб боришди. Бу йўналишда хусусан, 4.476 та суҳбат ва маърузалар уюштирилди. Бу тадбирларга тингловчи сифатида жами 191.232 та одам жалб этилди. Тадбирлар давомида 35. 683 та буклетлар тарқатилди.
Жамғарманинг Низомида белгиланган функционал фаолиятни амалга ошириш давомида Самарқанд вилоятининг кўз касалликлари шифохонасига замонавий техника – ОАП комбайни ва офтальмологик операцияларни амалга ошириш учун жарроҳлик ускунаси олиб берилди. Мазкур ускуналар ёрдамида 5.895 та кишига (улар орасида 1.933 та фертил ёшдаги аёллар,1.591 та ёш болалар, 2.371 катта ёшдаги фуқаролар бор эди) малакали тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ўтган ҳисобот йилида “Кофин” Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармасининг бевосита ёрдами туфайли Ўрта Чирчиқ туман болалар касалхонасида замонавий тиббиёт ускуналари ўрнатилганди. 2011 йил давомида ушбу ускуналардан фойдаланган ҳолда жами 3.374 та хасталанган болаларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Малакали тиббий ёрдам сўраб мурожаат этганларнинг 2.235 таси касалхонанинг педиатрия ва неонатология бўлинмасида, 397 таси жонлантириш бўлинмасида ва 342 таси жарроҳлик бўлинмасида дардига шифо топди.
Бундан ташқари, ўтган ҳисобот йилида жами 7.260 киши инструментал тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 1.201 киши рентгенологик текширувдан, 5.414 киши ультра товушли сканер ёрдамида амалга ошириладиган текширувдан, 645 киши эхокардиография текширувидан ўтказилди.
Болалар касалхонасининг жарроҳлик бўлинмасига 496 бемор ётқизилган эди, уларнинг 319 тасига жарроҳлик операцияси қилинди.
Ҳисобот йилининг биринчи ярмида Жамғармага республикамиз фуқароларининг индивидуал мурожаатларига кўра амалга ошириладиган хайрия ишлари ҳам давом эттирилди. Ўтган давр мобайнида Жамғарма томонидан республикамиз миқёсида 2.862 та ариза кўриб чиқилиб арзнома юборганларнинг илтимоси қондирилди. Жамғарманинг марказий аппарати томонидан қилинган саъй-ҳаракатлар туфайли 253 та шахсий мурожаатномада ифодаланган чигал масала ўз ечими топди. Жумладан олганда, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси билан Тошкент шаҳар Педиатрия тиббиёт институти қошидаги клиника ўртасида тузилган икки ёқлама шартномага мувофиқ жамғармага республикамизнинг турли ҳудудларида истқомат қиладиган 10 нафар фуқароси мурожаат қилди. Маълум бўлишича, уларнинг оиласида туғма юрак хасталигига чалинган ёш болалар бор бўлиб, уларга зудлик билан операция қилиниши керак экан. Қилинган илтимосномаларга мувофиқ жамғарма Сеул миллий университети томонидан гуманитар ёрдам сифатида тақдим этилган 10 та оксигенератор ва уларнинг ишини таъминловчи махсус тизимлар жарроҳлик операциялари амалга ошириладиган тиббий муассасага етказиб берилди. Тиббий ёрдамга муҳтож беморлар (Бакиров Ф., Хамидова И., Қаландаров С., Саиднасимов С., Хайитов Б., Қодирова Д., Эшматов Б., Саъдуллаев У., Эргашева Д., Сеилхонова А.) даволанди.
Бундан ташқари, Жамғарманинг марказий аппарати томонидан пойтахтимизнинг Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Уч тепа, Хамза, Юнусобод ва Шайҳонтоҳур туманларида истиқомат қилувчи 23 та кам таъминланган оилаларга хайрия ёрдами кўрсатилди.

