ru  en

Фуқаролардан аризаларни
қабул қилиш

Ўқув-соғломлаштириш

2011 йилда маориф соҳасида амалга оширилган тадбирлар

Ҳисобот йилида мамлакатимиз аҳолисининг тиббий маданиятини ошириш мақсадида Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан кенг кўламли маърифий-санитария ишлари амалга оширилди. Бу каби тадбирларга маҳаллалар, мактаб ўқувчилари, коллеж ва олийгоҳ талабалари жалб этилди. Тадбирлар давомида соғлом турмуш тарзи, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, сихат-саломатликни мустаҳкамлашга оид долзарб мавзуларда суҳбат, маърузалар уюштирилди.

Она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасида қилинадиган ишларни бажариш давомида Жамғарма томонидан пойтахтимизнинг туғиш ёшидаги аёлларига ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Ёш оналар мактаби” лойиҳаси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Мазкур лойиҳа доирасида Жамғарма қошидаги Тиббий ижтимоий патронаж марказида мунтазам равишда махсус машғулотлар уюштирилади. Бу машғулотларда аёлларга туғруқ жараёнининг физиологик ва психологик жиҳатлари, ҳомиланинг ривожланиш хусусиятлари, шахсий гигиенага амал қилишнинг аҳамияти ҳақида гапирилади, бундан ташқари, ҳомиладор аёлларга гимнастика машғулотлари таклиф этилади, туғиш вақтигача ва ундан кейинги даврлардаги эмоционал регуляция техникаси, туғруқ вақтида ўзини тутиш, ёш чақалоқни кўкрак сути билан боқиш, оилавий муносабатларни қуриш, контрацепция усуллари ҳақида маълумот берилади.

“Ёш оналар мактаби” тингловчиларига бепул асосда турли хил долзарб мавзуларга бағишланган буклетлар, витаминлар берилади. Жорий йилда “Ёш оналар мактаби”да жами 114 та ҳомиладор аёл таълим олди.

Жамғарма қошидаги Тиббий ижтимоий патронаж марказида ёш оналарга янги туғилган чақалоқни кўкрак сути билан боқишнинг афзал жиҳатларини чуқурроқ англатиш мақсадида махсус гуруҳ ўз иш фаолиятини бошлаб юборди. “Сомон йўли” деб ном олган мазкур гуруҳда ҳафтада бир маротаба машғулотлар ўтказиб турилади. Бу машғулотлар давомида гуруҳ аъзолари икки маротаба Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия тиббий маркази қошидаги туғруқхонада бўлиб машғулотларда назарий жиҳатдан ўрганган нарсаларини амалиётда кузатдилар.

2011 йилнинг февраль ойида янги туғилган гўдакларни кўкрак сути билан боқиш ғоясини қўллаб-қувватлаш гуруҳи ташкил этилди. Ушбу гуруҳ машғулотлари ҳафтада бир маротабаолибборилади. Ўтган давр давомида гуруҳнинг 37 та машғулотлари уюштирилди. Гуруҳ қатнашчилари назарий жиҳатдан олган билимларини бевосита амалиётда синаб кўриш учун ихтисослаштирилган тиббий муассасаларга бориб келшиди.

Амалга оширилаётган маърифий-санитария ишларининг самарали кечишига Жамғарма муассислигида ташкил этилган оммавий ахборот воситалари – “Соғлом авлод” газетаси, “Соғлом авлод учун” журнали, катта ёрдам бермоқда. Мазкур оммавий ахборот воситалари саҳифаларида мунтазам равишда оналик ва болалик муҳофазасига оид материаллар бериб борилади. Шу вақтгача жами 72 дан ортиқ мавзуда материаллар чоп этилди.

Ҳисобот йилида республикамизда истиқомат қилувчи ёш аёлларга информацион ёрдам бериш мақсадида “Ёшлар”, “Ўзбекистон” “Пойтахт”, “НТТ” телеканаллари билан ҳамкорликда 11 телекўрсатув тайёрланиб эфирга узатилди. Бундан ташқари, телекўрсатувлар графигига мувофиқ аёллар учун мўлжалланган “Соғлик-бойлик” деб ном олган махсус кўрсатув эфирга узатилди. Бу кўрсатув ҳомиладорлик ва туғруқ жараёнларининг кечиши, кўкрак сути билан боқишнинг йўл-йўриқларига бағишланганди.

2011 йилда республикамиздаги “Народное слово”, “Маҳалла”, “Оила ва жамият”, “Адолат”, “Ўзбекистон овози”, “Тошкент ҳақиқати” каби бир қатор республика газеталари саҳифаларида  “Соғлом авлод учун” жамғармасининг жорий иш фаолиятини акс эттирувчи 48 та мақола чоп этилди.

 


 
SO'NGGI XABARLARI

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига “Саломатлик” поезди 17-23-май кунлари ташкил этилди

“Соғ танда-соғлом ақл” шиори остида спортнинг волейбол тури бўийча мусобақалар ўткаазилди

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ТИП бригадаси Андижон вилоятида

“Саҳоват” уйида истиқомат қилаётган кекса ва ногиронлар учун байрам дастурхони ёзилди

“Фахрийлар-фахримиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

«Фахрийлар фахримиз» ва «Аждодлар рухини шод этайлик» мавзуида учрашув ўтказилди

“Соғлом авлод мустаҳкам оила асоси” шиори остида соғломлаштирувчи югириш мусобақаси ўтказилди

Ўсмирлар ўртасида “ТАЭКВОН-ДО” бўйича мусобақа ўтказилди

“Инсон хотираси муқаддас”, “Буюк сиймолар хотираси” ва “Фахрийлар фахримиз” мавзусида тадбир ўтказилди

“Саҳоват”, “Мурувват” уйларида байрам концерти уюштирилди

 

Sog'lom avlod uchun
hukumatga qarashli bo'lmagan
xalqaro hayriya jamg'armasi

O'zbekiston Respublikasi
Toshkent shahri 100047
Istiqbol ko'chasi, 15.

Tel.: +998 (71) 232 0082, 232 0083
Faks: +998 (71) 233 8949





       
       
ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
Вазифалар
Жамғарма тарихи
Тузилма
Ходимлар
Алоқа
ДАСТУРЛАР
Тиббий
Мурувват
Ўқув
Маданий-маърифий
Спортни ривожлантириш
ХАЛҚАРО ХАМКОРЛИК
АҚШ
Германия
Жанубий Корея
Туркия
Малайзия
Россия
ВА БОШҚАЛАР
Пресс-релиз
Ҳисоботлар
Саломатлик поезди
Фотосуратлар
Copyright © Sog'lom avlod uchun. All rights reserved Алоқа | RSS | Сайт ҳаритаси