ru  en

Фуқаролардан аризаларни
қабул қилиш

Германия

“Фриденздорф Интернешнл” (Германия) халқаро хайрия ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлик

Ўтган ҳисобот йилида Жамғарма ўтган молиявий йилда “Фриденздорф Интернешнл” (Германия) халқаро хайрия ташкилоти томонидан ажратилган грант маблағлари эвазига республикамизнинг турли хил регионларида истиқомат қилувчи юз-жағ соҳасида туғма аномалиялари бор бўлган ёш болаларни жарроҳлик амалиёти ёрдамида даволашни йўлга қўйишга муваффақ бўлди. Ўтган давр мобайнида шу хилдаги дардга йўлиққан 239 та болага амалий ёрдам берилди. Жамғарманинг кўмаги билан Тошкент Тиббиёт академиясида 156 та, Бухоро вилоятида 33 та, Андижон вилоятида 50 та юз-жағ соҳасида туғма аномалиялари бор бўлган ёш болалар даволанишди. Мазкур ишларга Жамғарма томонидан сарфланган маблағларнинг умумий қиймати 26. 485.7 минг сўмни ташкил қилди.

Ўтган ҳисобот йили давомида “Фриденздорф Интернешнл” (Германия) халқаро хайрия ташкилоти томонидан ажратилган грант маблағлари эвазига иккита лойиҳа ишлаб чиқилди. Шунга кўра оёқ қисмида ортопедик нуқсонлари, бўйин қисмида туғма қийшиқлик мавжуд бўлган 15 ёшгача бўлган ёш болаларни оператив усул ёрдамида даволаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Шундай ташхис қўйилган 248 дан ортиқ болалар операция қилинди. Жумладан, Андижон вилоятида 130 та бола, Фарғона вилоятида 68 та бола, Қурбонов номидаги психоневрологик касалхонада 50 та бола оғир дардидан халос бўлди. Жарроҳлик амалиёти учун умумий ҳисобда 20.770.0 минг сўм миқдорида сармоя сарфланди.

Ўтган йилги грант маблағлари тамоман сарфланиб бўлганини эътиборга олиб “Фриденздорф Интернешнл” (Германия) халқаро хайрия ташкилоти томонидан жорий этилган лойиҳаларни давом эттириш ҳамда янги куйишдан кейинги жароҳатларни ва сурункали остеомиелитни даволаш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун 30.0 минг евро миқдорида янги грант маблағлари ажратилди.

2011йилда ёнғиндан сўнг қоладиган чандиқларни ҳамда суранкали остеомиелитга чалинган 11 нафар ёш болаларни даволаш учун жамғарма 1100.0 минг сўм миқдорида маблағ ажратилди. Айни вақтда Жамғарма республикамиздаги турли тиббий муассасалар билан шартномалар тузган.

2002 йилнинг 3 июлида “Фриденздорф Интернешнл” (Германия) халқаро хайрия ташкилоти ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ўртасида тузилган Келишув шартларига мувофиқ жорий йилнинг 16 февраль куни Германиянинг шифохоналарида ташхис қўйилиши ва даволаниш учун Бухоро, Наманган, Самарқанд вилоятларидан 5 та ёш бола сафарга жўнатилди. Республикамизнинг мутасадди ташкилотлари ушбу сафарни амалга оширишга яқиндан ёрдам қилишди.

2011 йилнинг 20 февраль куни Германиянинг касалхоналарида муваффақиятли даволанган 10 та ёш болалар юртимизга қайтиб келишди. Айни вақтда 1 ёшдан 16 ёшгача ёш болалар Германиянинг шифохоналарида даволанмоқда. Шу йилнинг август ойида Жамғарма яна бир гуруҳ ёш болаларни сафарга жўнатишни режалаштирганди.

“Фриденздорф Интернешнл” (Германия) халқаро хайрия ташкилоти билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ўртаисда тузилган Келишув шартларининг маълум бандларига кўра юртимизга халқаро хайрия ташкилотининг директори Томас Якобс ва тиббиёт бўлими бошлиғи Бригит Хелльмут хоним ташриф буюришди.

Ҳукуматимиз томонидан белгиланган дастурга мувофиқ делегация вакиллари 27 мартдан 1 апрельгача юртимизда бўлиб меъда-ичак, таянч – ҳаракат тизимларида ва бошқа органларида кузатиладиган оғир хасталик аломатлари бор ёш беморларни кўздан кечириб улар орасидан кимларни келгусида Германия клиникаларига даволаниш учун таклиф қилиш мумкинлигини аниқлашди.

Делегация вакиллари ташриф мобайнида жами 350 та ёш болани кўздан кечирдилар, жумладан:

27 март куни Сурхондарёнинг Денов шаҳрида жойлашган Болалар кўп профилли тиббиёт марказида 85 та маҳаллий ёш болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

28 март куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги Болалар кўп профилли тиббиёт марказида шу вилоятда яшайдиган 38 та, Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи 22 та ёш бола тиббий кўрикдан ўтказилди.

29 март куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳридаги Болалар кўп профилли тиббиёт марказида шу вилоятда яшайдиган 54 та, Навоий вилоятида турадиган 17 бола тиббий кўрикдан ўтказилди.

30 март куни Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳридаги Болалар кўп профилли тиббиёт марказида шу вилоятда яшайдиган 38 та, Сирдарё вилоятининг аҳолиси ҳисобланувчи 16 та ёш бола тиббий кўрикдан ўтказилди.

31 март куни Тошкент шаҳридаги Тиббий-ижтимоий патронаж марказида Андижон вилоятидан келган 4 та, Наманган вилоятидан келган 15 та, Фарғона вилоятидан келган 6 та, Тошкент вилоятидан келган 23 та, тошкентлик 32 та ёш болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрикдан ўтказилган болалар орасидан 45 нафари Германия клиникаларида тиббий кўрикдан ўтказилиб даволаш чоралари белгиланиши мўлжалланмоқда.

 

 
SO'NGGI XABARLARI

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига “Саломатлик” поезди 17-23-май кунлари ташкил этилди

“Соғ танда-соғлом ақл” шиори остида спортнинг волейбол тури бўийча мусобақалар ўткаазилди

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ТИП бригадаси Андижон вилоятида

“Саҳоват” уйида истиқомат қилаётган кекса ва ногиронлар учун байрам дастурхони ёзилди

“Фахрийлар-фахримиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

«Фахрийлар фахримиз» ва «Аждодлар рухини шод этайлик» мавзуида учрашув ўтказилди

“Соғлом авлод мустаҳкам оила асоси” шиори остида соғломлаштирувчи югириш мусобақаси ўтказилди

Ўсмирлар ўртасида “ТАЭКВОН-ДО” бўйича мусобақа ўтказилди

“Инсон хотираси муқаддас”, “Буюк сиймолар хотираси” ва “Фахрийлар фахримиз” мавзусида тадбир ўтказилди

“Саҳоват”, “Мурувват” уйларида байрам концерти уюштирилди

 

Sog'lom avlod uchun
hukumatga qarashli bo'lmagan
xalqaro hayriya jamg'armasi

O'zbekiston Respublikasi
Toshkent shahri 100047
Istiqbol ko'chasi, 15.

Tel.: +998 (71) 232 0082, 232 0083
Faks: +998 (71) 233 8949





       
       
ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
Вазифалар
Жамғарма тарихи
Тузилма
Ходимлар
Алоқа
ДАСТУРЛАР
Тиббий
Мурувват
Ўқув
Маданий-маърифий
Спортни ривожлантириш
ХАЛҚАРО ХАМКОРЛИК
АҚШ
Германия
Жанубий Корея
Туркия
Малайзия
Россия
ВА БОШҚАЛАР
Пресс-релиз
Ҳисоботлар
Саломатлик поезди
Фотосуратлар
Copyright © Sog'lom avlod uchun. All rights reserved Алоқа | RSS | Сайт ҳаритаси