Ҳукумат қарорлари ва Давлат дастурлари ижросини таъминлашда, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг доимий ҳамкорларидан бири бу – Туркиянинг давлатининг “халқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги”- “ТIСА” ташкилоти ҳисобланади.Ушбу халқаро ташкилот билан жамғарма ўртасида ҳамкорлик алоқалари кўп йиллардан буён самарали амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, – 2008 йилда Тошкент шаҳар Ҳамза туманидаги Кўзи ожиз болалар мактаб-интернати тарбияланувчиларига замонавий техника воситалари – махсус компьютерлар, принтерлар, шахмат доскалари, овоз ёзиш ва ўқиш аппаратлари, махсус экран ҳамда моторли ногиронлар аравачалари ва техника воситалари; 2009 йилда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 68-сонли ақли заиф болалар ёрдамчи мактабининг 297 нафар тарбияланувчилари учун дурадгорлик ва тикув устахоналари, тикув машиналари, иш столлари, бичув столлари, компьютер зали учун компьютерлар тўплами, лазерли принтер каби жами 18 670,5 минг сўмлик ва Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар 33-сонли ёрдамчи мактабининг 266 нафар тарбияланувчилари учун дурадгорлик ва тикув устахоналари, тикув машиналари, иш столлари, бичув столлари, компьютер зали учун компьютер тўпламлари, лазерли принтер каби жами 13 340,3 минг сўмлик жиҳозлар билан таъминланди. 2010 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 4-сонли заиф эшитувчи болалар махсус мактаб интернати, Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги 17-сонли ҳамда Навоий вилояти Кармана туманидаги 25-сонли эшитиш қобилияти чекланган махсус мактаб-интернатларига замонавий компьютер техникаси, тикув ва меҳнат хоналарини жиҳозлаш лойиҳалари амалга оширилди ва ушбу мақсадларга “ТIСА” халқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги томонидан жами 29700 АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси билан Туркиянинг халқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги -ТIСА” ўртасида 2011 йилнинг 22 февралида шартнома имзоланиб, қатор хайрли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинган эди. Жумладан, жамғармасининг Тиббий ижтимоий маркази қошида “Ёш оналар мактаби” ташкил этилган бўлиб, ушу мактабда акушер-гинекологлар томонидан ёш оналарни жисмоний ва руҳий жиҳатдан туғруққа тайёрлаш, уларни кўникмаларга ўргатиш бўйича машғулотлар олиб борилади. “ТIСА” халқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги томонидан 2011 йилда “Бахтли оналик” лойиҳаси доирасида ушбу мактабни жиҳозлаш учун 8 млн. сўмлик ўқув маникенлари ва юмшоқ инвентарлар олиб берилди. Шунингдек. жамғарма тиббий ижтимоий патронаж тизимида фаолият олиб бораётган 2 нафар врачлар Туркия давлатининг нуфузли клиникаларида ҳозирги кунда бепул малакаларини оширмоқда.
“ТIСА” ташкилоти билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамкорлиги доирасида 45200 АҚШ доллари миқдорида харид қилинган 4 дона портатив ультратовуш аппаратлари жамғарманинг тиббий ижтимоий патронаж бригадаларини қўллаб қувватлаш мақсадида жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Хоразм ва Наманган вилояти филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаларига ультратовуш аппаратлар тўпламини топширилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этишди.
2011 йилнинг 22 февралида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамда Туркия Республикасининг Ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (TIKA) билан ўзаро ҳамкорликни давом эттириш ҳақида тузилган Келишувга биноан жорий йилнинг биринчи ярим йилида Жамғарма қошидаги Тиббий ижтимоий патронаж марказининг офиси, жумладан, “Ёш оналар мактаби” машғулотлари олиб бориладиган хоналари умумий қиймати 8.000.0 минг сўмни ташкил қилувчи мебель ва жиҳозлар билан таъминланди.
Бундан ташқари, Жиззах, Наманган, Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасидаги тиббий ижтимоий патронаж маркази филиалларининг саёр бригадалари умумий қиймати 45.2 минг АҚШ долларига тенг портатив ультра товушли сканер мосламалари, уларга қўшимча равишда датчиклар мосламаси билан таъминланди.
Номи юқорида зикр этилган мебель, жиҳозлар ва тиббий ускуналарни топшириш маросими Тиббий ижтимоий патронаж марказининг биносида бўлиб ўтди. Маросимга Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор ва фавқулодда элчиси жаноб Мехмед Сергач Сонмезей, Туркия Республикасининг Ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (TIKA) ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Хорижий ишлар вазирлигининг мутасадди ходимлари, ўзбек ва турк оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишди.
Шу йилнинг 23 майдан 10 июнига қадар Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Оналикни муҳофаза қилиш ва оилани режалаштириш Бош дирекциясининг ташаббуси билан Анқара шаҳрида “ Аҳолининг репродуктив саломатлигини тиклашда маърифатчиликни ва оммавий ахборот воситаларининг роли” деган мавзуда ўқув семинари ўтказилди. Мазкур семинарга Ҳамдўстлик мамлакатлари иттифоқи (жумладан, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва ЎЗбекистон)дан 11 та врач делегат сифатида таклиф қилинганди. Туркия Республикасининг Ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (TIKA) томонидан қилинган расмий таклифга биноан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг регионлардаги филиалларидан ҳам вакиллар семинарда қатнашишди. Жамғарма номидан ваки сифатида қуйидагилар жўнаб кетишди:
- Замонов Фарход Бобоқандович, 1972 йилда туғилган, олий тоифали врач терапевт, Навоий вилоятининг Тиббий ижтимоий патронаж филиали қошидаги сайёр бригаданинг мудири.
- Рахманова Рахима Рашидовна, 1962 йилда туғилган, олий тоифали врач терапевт, Самарқанд вилояти Тиббий ижтимоий патронаж филиалининг директори.
- Қўлдошев Аброр Ёдгорович, 1966 йилда туғилган, олий категорияли шифокор, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Қашқадарьёдаги филиали директори.
Анқара шаҳрида вакилларимиз мамлакат аҳолисининг репродуктив саломатлигини сақлаш бўйича жаҳон ва хусусан, турк мутахассисларининг илғор иш тажрибасини ўрганиш, шунингдек, врач ва бемор-мижоз ўртасидаги коммуникацион алоқаларни ўрнатиш, оммавий ахборот воситалари билан мулоқот ўрнатиш чоғида замонавий техниканинг аудиовизуал воситаларидан фойдаланиш масалаларига бағишланган семинарларда қатнашишди. Семинар тренинг қатнашчиларига машғулотлардан кейин халқаро сертификатлар топширилди.

