“Соғлом авлод учун” халкаро хайрия жамгармаси мурувват йуналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми хамда Давлат Дастурларининг ижросини таъминлаш максадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, ахолининг ижтимоий химояга мухтож қатламлари, “Мехрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, махсус-мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ишларни амалга ошириб келмокда.
Хар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш бугунда барчамиздан алохида маъсулият талаб этади. Ушбу муқаддас бурчни адо этиш эса ватанимизнинг ёруғ келажагига пойдевор яратади.
Негаки комил, юксак маънавиятли, кенг дунёқарашга эга, инсонпарвар шахе жамиятимизнинг ҳар қандай соҳасида бунёдкор ғоялар билан фаолият юрита олади. Тараққиёт сари олға интилади. Бугунда навқирон авлоднинг камол топишида хар томонлама шароитлар яратилаётган экан, бунда турли соха тармоқлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар ўз хиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Хусусан, “Соғлом авлод учун” халкаро хайрия жамғармаси аҳолининг ижтимоий химояга мухтож қатламлари, “Мехрибонлик”, “Мурувват” уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор хайрия тадбирларини ташкил этиб келмоқда.
Жумладан, “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан, “Янги йил” байрами муносабати билан жорий йилнинг 27 декабр куни соат 11:00 да Зангиота туманининг болалар тарбия колониясида байрам тадбири бўлиб ўтади. Тадбир доирасида колония тарбияланувчилари учун театрлаштирилган “Янги йил” дастури ташкил этилиб, колония тарбияланувчилари учун спорт инвентарларидан иборат байрам совғалари тақдим этилади.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, ОАВ орқали ёритишда кўмаклашган барча оммавий ахборот воситалари вакилларига ўзининг миннатдорчилигини билдиради.
















