ru  en

Фуқаролардан аризаларни
қабул қилиш

Пресс-релиз

“Save the Children Korea” (Кореа Республикаси) хайрия ташкилоти билан ҳамкорлигидаги лойиҳалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан йилларга алоҳида ном берилиши, ўтган ҳар бир йилнинг ўз мазмун моҳиятига эга бўлиб боришига асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида “Мустаҳкам оила йили” доирасида ҳам кўпгина ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Жумладан, жамғарманинг тиббий йўналишда, яъни болаларимизнинг  саломатлигини тиклаш борасида қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда  лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Бу борада, амалдаги дастурларни мониторинг қилиш, халқаро хамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида жамғарма ўзининг хайрия тадбирларини амалга ошириш борасида донор ва хамкорларни топишда фаол иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фен Виталий Василевич таклифи билан 2011 йил 14 февралда “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия жамғармасида “Save the Children Korea” (Кореа Республикаси) хайрия ташкилоти президенти жаноб Ким Но Бо ва бу ташкилотнинг Тошкентдаги минтақавий филиали директори жаноб Хонг Же Ок билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ва “Save the Children” ташкилоти ўртасида ўзаро маълумот алмашилди. Шунингдек, “Save the Children” ташкилоти, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ худудларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофоза қилиш лойиҳасини биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

2011 йилнинг 29 август куни “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, “Save the Children” ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда келажакдаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан битим имзоланди. Унга кўра “Save the Children Korea” хайрия ташкилоти “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасига қуйидаги мурувват ёрдамларини етказиб беришни ўз зиммасига олди:

-         Тошкент Педиатрия клиник шифохонасининг операция ва реанимация хоналарини махсус замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминлаш мақсадида қиймати 100 000 АҚШ долларига тенг бўлган тиббиёт анжомлари, тиббий асбоб-ускуналарини ва дори-дармонлар етказиб бериш;

-         Юрак туғма нуқсонли болаларни операция қилишда ишлатиладиган 200 дона оксигенатор ва уларнинг зарурий воситаларини етказиб бериш,

Мазкур ҳамкорлик битимига кўра, 2011 йил 1 октябрда “Save the Children” хайрия ташкилоти томонидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасига дастлабки 50 дона оксигенатор ва унинг зарурий воситалари келтирилиб, 2012 йилнинг феврал ойида  операция ва реанимация хоналари учун махсус замонавий тиббиёт жиҳозларининг келтирилиши кутилмоқда.

Ушбу лойиҳа натижасида Тошкент Педиатрия клиник шифохонасида махсус замонавий тиббиёт жиҳозлари билан жиҳозланган қўшимча операция хонасини ташкил этиш ва реанимация хонасини замонавий тиббий жиҳозлар билан жиҳозлаш ҳамда мамлакатимизда туғма юрак нуқсони билан хасталанган бемор болаларни замонавий усулларда соғломлаштиришга эришилади.

Алоқалар натижасида, 2011 йил 23 октябрдан Тошкент Педиатрия клиник шифохонасида юрак туғма нуқсонли болаларни жамғарма ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган рўйхатга мувофиқ, ҳайрия йўли билан 16 нафар бола операцияси амалга оширилмоқда.

“Соғлом авлод учун”  халқаро хайрия жамғармаси ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган  барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

This entry was posted in Пресс-релиз. Bookmark the permalink.
 
SO'NGGI XABARLARI

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига “Саломатлик” поезди 17-23-май кунлари ташкил этилди

“Соғ танда-соғлом ақл” шиори остида спортнинг волейбол тури бўийча мусобақалар ўткаазилди

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ТИП бригадаси Андижон вилоятида

“Саҳоват” уйида истиқомат қилаётган кекса ва ногиронлар учун байрам дастурхони ёзилди

“Фахрийлар-фахримиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

«Фахрийлар фахримиз» ва «Аждодлар рухини шод этайлик» мавзуида учрашув ўтказилди

“Соғлом авлод мустаҳкам оила асоси” шиори остида соғломлаштирувчи югириш мусобақаси ўтказилди

Ўсмирлар ўртасида “ТАЭКВОН-ДО” бўйича мусобақа ўтказилди

“Инсон хотираси муқаддас”, “Буюк сиймолар хотираси” ва “Фахрийлар фахримиз” мавзусида тадбир ўтказилди

“Саҳоват”, “Мурувват” уйларида байрам концерти уюштирилди

   

 
 
 

 
 
 

 
 
 

 
 
O‘zA XABARLARI

Bolalar oilada tarbiyalanmog‘i kerak

Ahil oilalar – yoshlarga ibrat

 
"Sog'lom avlod uchun"
xalqaro hayriya jamg'armasi

Toshkent shahri 100047
Istiqbol ko'chasi, 15.

Tel.: +998 (71) 232 0082
Faks: +998 (71) 233 0289

       
       
ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
Вазифалар
Жамғарма тарихи
Тузилма
Ходимлар
Алоқа
ДАСТУРЛАР
Тиббий
Мурувват
Ўқув
Маданий-маърифий
Спортни ривожлантириш
ХАЛҚАРО ХАМКОРЛИК
АҚШ
Германия
Жанубий Корея
Туркия
Малайзия
Россия
ВА БОШҚАЛАР
Пресс-релиз
Ҳисоботлар
Саломатлик поезди
Фотосуратлар
Copyright © Sog'lom avlod uchun. All rights reserved Алоқа | RSS | Сайт ҳаритаси