Қарши шахридаги “Мовий гумбаз” ресторанида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу санага бағишланган тантанали табрик маросими ўтказилди ва хомийлар томонидан байрам дастурхони ташкил этилди. Тадбирда барча жамоат ташкилотлари сингари жамғарма филиали хам иштирок этиб, хизмат бурчини намунали адо этган фаол харбий аёллардан 5 нафарига 100 000 сўм қийматидаги қимматбахо совғалар тақдим этилди.
Жанубий-Ғарбий махсус округда хизмат қилаётган харбийларнинг Қарши шахри ва Хонобод қўрғонидаги ҳарбийлар шаҳарчаларида, 7533, 15473,10329 – сонли ҳарбий қисмларда, Сержантлар тайёрлаш мактабида истиқомат қилаётган ҳарбийларнинг оила аъзолари, жойлардаги маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган ИИБ, УВУ фахрийлари, Чернобиль ҳалокати, Авғонистонда интернационал бурчини адо этганлар, уруш ногиронлари ҳамда уларнинг оила аъзоларидан жами 1 685 нафари иштирокида жамғарма филиали ва хамкор ташкилотлар томонидан 7 та тиббий – ижтимоий кўрик ҳамда 18 та давра сухбатлари ва учрашувлар ўтказилди. Жами 859 нафар фуқаролар, шундан 576 нафари фертил ёшидаги аёллар, 78 нафари ўсмирлар, 205 нафари болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек беморлар ва кам таъминланганларга 9 турдаги жами 1 274 миқдордаги дори – дармон, витаминлар ва гигиеник воситалар, тиббий анжомлар, соғлом турмуш тарзи тарғиботига оид тарқатма материаллар хамда озиқ – овқат махсулотларидан иборат жами 300 000 сўм (хомийлар) қийматидаги мурувват ёрдами кўрсатилди.
Қарши шахар, Нишон, Ғузор, Косон, Муборак, Косон, Яккабоғ, Қамаши, Шахрисабз туманлари худудидаги харбий қисмлар ва сержантлар тайёрлаш мактабида хизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари жами 550 нафарига соғлом турмуш тарзи асослари “Грипп ва уни олдини олиш”, “Гиёхванд моддаларни қабул қилиш ва унинг зарарли оқибатлари”, “Қариндошлик никоҳининг салбий ирсий оқибатлари”, “Жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар”, ОИВ/ОИТС профилактикаси”, “Тамаки чекиш ва ичкибозликка қарши кураш” сингари тиббиётдаги долзарб мавзуларда давра сухбатлари уюштирилди. Тадбирда хамкорлар иштирокида ушбу мавзуларда маърузалар қилиниб, видеороликлар намойиш этилди хамда 100 000 сўм қийматидаги плакатлар, буклетлар ва брошюралар оригинал ва нусха кўпайтирилиб тарқатилди.
















