Андижон вилояти 7554, 45605, 58724, 34241, 34199 – сонли харбий қисмларда жами 741 нафар харбийларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан: 383 нафари болалар, 30 нафари ўсмирлар, 328 нафари фертил ёшидаги аёлларни ташкил этди. Шунингдек, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига 6 турдаги 204 қути дори-дармон ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга доир қўлланмалар берилди. Шунингдек, Скрининг Маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти, Мудофаа вазирлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Гиёҳвандлик аср вабоси”, “ОИТС бу нима?”, “Йод танқислигини олдини олиш”, “Она ва бола” скрининги Дастури мохияти, “Қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ва ирсий касалликларнинг олдини олиш” мавзуларида маърузалар ўқилди.
















