“Соғлом авлод учун” жамғармасининг Хоразм вилояти тиббий ижтимоий патронаж бригадаси мутахассислари томонидан 12 январ куни Урганч шаҳар Сержантлар тайёрлаш мактабида 38 оила жами 88 нафар харбийларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 65 нафари болалар, 23 нафари аёлларни ташкил этди.Тиббий кўрик жараёнида касаллиги аниқланган беморларга 10 турдаги 1 852 дона дори – дармон тарқатилди.
14 январ куни Урганч шаҳар 12- сонли мактаб, Янгиариқ туман Остона касб-хунар коллежида ватан учун жонини фидо этаётган мард ва жасур аскарларимиз билан жами 94 нафар ўқувчи ва талабалар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
“Соғлом авлод учун” жамғармаси Хоразм вилоят филиали томонидан 23 нафар харбийлар оиласига манзилли мурувват ёрдами: дори-дармон, кийим-кечак, санитария ва гигиена воситалари ва тарқатилди. Шовот туманидаги Киёт қишлоғида жойлашган 49093-сонли ҳарбий қисм, Урганч туманидаги 91/15, 68/433, 76/454-сонли ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган харбий хизматчилар иштирокида “ОИТС/ОИВ”, “Репродуктив саломатлик”, “Қариндош уруғлар орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Она ва бола скрининги дастурининг моҳияти” мавзуларида маъруза ва давра сухбатлари ўтказилди.
















