“Соғлом авлод учун” жамғармасининг Қорақалпоғистон филиали Тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси мутахассислари томонидан Нукус тумани Шимолий-Ғарбий округида харбийлар ва уларнинг оила аъзолари жами 1 250 киши тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 450 нафари болалар, 200 нафари аёллар, 150 нафари ўсмирлар, 450 нафари харбийларни ташкил этди. Тиббий кўрик жараёнида жамғарма томонидан харбийлар оила аъзолари, ишчи ва хизматчиларга 1 250 қути дори дармон ва санитария гигиеник воситалари тарқатилди. Шунингдек харбийлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича давра сухбатлари хамда маърузалар ташкил этилди.
14 январ куни Шимолий-ғарбий округидаги “Зобитлар уйи”да катта тантанали байрам тадбири ўтказилди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан 100 нафар харбий хизматчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Нукус туманида жойлашган харбий қисмда 80 нафар харбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Уларга “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан 800 000 сўм миқдоридаги озиқ-овқат махсулотлари ва кийим-кечаклар топширилди.
















