ru  en

Фуқаролардан аризаларни
қабул қилиш

Сирдарё вилояти

Ҳарбий қисмларда харбий хизматчиларнинг оила аъзолари ўртасида байрам тадбири ўтказилди

“Соғлом авлод учун” жамғармаси Сирдарё вилоят тиббий патронаж бригадаси мутахассислари томонидан 28694, 21577-сонли ҳарбий қисмларда харбий хизматчиларнинг оила аъзолари ўртасида байрам тадбири ўтказилди. Жами харбийларнинг 232 нафар оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 97 нафари болалар, 69 нафари аёллар ва 66 нафар эркакларни ташкил этди. Тиббий кўрик жараёнида жамғарма томонидан 218 қути ва 5 348 дона дори-дармон, 132 дона гигиеник воситалар, 12 дона кийим-кечак, 321 дона тиббий воситалар хамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи 10 турдаги буклетлар билан таъминланди. Тадбир учун жамғарма томонидан 111 500 сўмлик маблағ сарфланди. Тадбирда хамкорлар иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилган аёллар ва ўсмирларга, “Репродуктив саломатлик хақида”, “ОИТС/ОИВ хақида” мавзуларида маърузалар ўқилиб, видеороликлар намойиш этилди ва уларни қизиқтирган мавзулар бўйича савол-жавоблар қилинди. 18 нафар харбийларнинг оила аъзолари “Соғлом авлод учун” жамғармасининг совғалари билан тақдирланди. Ушбу ўтказилган тадбирлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари – Сирдарё телевидениеси орқали кенг ёритилди.

Мирзаобод туманидаги 51785-cонли харбий қисмда харбийларнинг 55 нафар оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 25 нафари болалар, 18 нафари аёллар ва 12 нафари эркакларни ташкил этди. Тиббий кўрик жараёнида жамғарма томонидан 80 дона гигиеник воситалар, 48 дона тиббий воситалар хамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи 10 турдаги буклетлар ҳамда касаллиги аниқланган беморларга 71 қути дори-дармон хайрия сифатида тарқатилди.

Сирдарё вилоятининг 21377, 51785, 71355, 47555-сонли харбий қисмларида харбий хизматчиларнинг оила аъзолари ўртасида байрам тадбири ўтказилди. Жами харбийларнинг 167 нафар оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 69 нафари болалар, 66 нафари аёллар ва 32 нафар эркакларни ташкил этди. Тиббий кўрик жараёнида касаллиги аниқланган беморларга жамғарма томонидан 204 қути ва 2 000 дона дори-дармон, 754 дона гигиеник воситалар, 641 дона тиббий воситалар хамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи 10 турдаги буклетлар билан таъминланди.

Ширин шаҳрининг 494779, 4795- сонли харбий қисмлар харбий хизматчиларининг жами 98 нафар оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 59 нафари болалар, 39 нафари аёлларни ташкил этди. Тиббий кўрик жараёнида касаллиги аниқланган беморларга жамғарма томонидан дори-дармон, санитария – гигиеник воситалар хамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи 10 турдаги буклетлар билан таъминланди.

This entry was posted in Сирдарё вилояти. Bookmark the permalink.
 
SIRDARYO VILOYATI FILIALI
Раҳбар: Усманова Юлдуз Маматкуловна манзил: Гулистон шаҳри, Мустакиллик 35
тел: (366 22) 2 14 71

SO'NGGI XABARLARI

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига “Саломатлик” поезди 17-23-май кунлари ташкил этилди

“Соғ танда-соғлом ақл” шиори остида спортнинг волейбол тури бўийча мусобақалар ўткаазилди

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ТИП бригадаси Андижон вилоятида

“Саҳоват” уйида истиқомат қилаётган кекса ва ногиронлар учун байрам дастурхони ёзилди

“Фахрийлар-фахримиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

«Фахрийлар фахримиз» ва «Аждодлар рухини шод этайлик» мавзуида учрашув ўтказилди

“Соғлом авлод мустаҳкам оила асоси” шиори остида соғломлаштирувчи югириш мусобақаси ўтказилди

Ўсмирлар ўртасида “ТАЭКВОН-ДО” бўйича мусобақа ўтказилди

“Инсон хотираси муқаддас”, “Буюк сиймолар хотираси” ва “Фахрийлар фахримиз” мавзусида тадбир ўтказилди

“Саҳоват”, “Мурувват” уйларида байрам концерти уюштирилди

   

 
 
 

 
 
 

 
 
 

 
 
O‘zA XABARLARI

Bolalar oilada tarbiyalanmog‘i kerak

Ahil oilalar – yoshlarga ibrat

 
"Sog'lom avlod uchun"
xalqaro hayriya jamg'armasi

Toshkent shahri 100047
Istiqbol ko'chasi, 15.

Tel.: +998 (71) 232 0082
Faks: +998 (71) 233 0289

       
       
ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
Вазифалар
Жамғарма тарихи
Тузилма
Ходимлар
Алоқа
ДАСТУРЛАР
Тиббий
Мурувват
Ўқув
Маданий-маърифий
Спортни ривожлантириш
ХАЛҚАРО ХАМКОРЛИК
АҚШ
Германия
Жанубий Корея
Туркия
Малайзия
Россия
ВА БОШҚАЛАР
Пресс-релиз
Ҳисоботлар
Саломатлик поезди
Фотосуратлар
Copyright © Sog'lom avlod uchun. All rights reserved Алоқа | RSS | Сайт ҳаритаси