14 январ “Ватан химоячилари куни” муносабати “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Наманган вилоят бўлими тиббий-ижтимоий кўчма бригадаси томонидан вилоят болалар ахборот ресурс марказида 85 нафар харбийлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Ватанни қўриқлаш шарафли бурч” мавзусида тадбир ўтказилди. Хомийлар томонидан 34 500 сўм қийматидаги пул сарфланди.
Ички ишлар бўлимларида хизмат қилиш жараёнида халок бўлган Косонсой туманидаги 2 нафар ходимлар хонадонидан хабар олинди ва уларга жамғарма томонидан 40 000 сўмлик совғалар топширилди. Таянч масканлари томонидан Наманган туманидаги 26, 52-сонли умумтаълим мактабларининг 100 нафар ўқувчилари ўртасида фаол харбий хизматчилар билан учрашувлар ташкил этилди.
Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 7552-сонли ҳарбий қисм, Чортоқ туманида жойлашган Сержантлар тайёрлаш мактабининг ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари жами хизматчиларининг 90 нафар аҳоли: шундан 37 нафари фертил ёшидаги аёллар, 29 нафар болалар, 24 нафар ҳарбийлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллиги аниқланган беморларга дори – дармон ва санитария-гигиена воситалари ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи буклетлар тарқатилди. Тадбир давомида тиббий кўрикдан ўтказилган аёлларга “Репродуктив саломатлик хақида”, “ОИТС/ОИВ бу нима”, “Туғма ногиронлик ва ирсий касалликларнинг олдини олиш” мавзуларида маърузалар ўтказилди.
















