ru  en

Фуқаролардан аризаларни
қабул қилиш

Самарқанд вилояти

“Мен Ватанга муносиб фарзанд бўламан” мавзусида тадбир ўтказилди

“Соғлом авлод учун” жамғармаси Самарқанд вилоят филиали томонидан Олий харбий Автомобил Қўмондонлик – Мухандислик билим юртида 14-Январ “Ватан химоячилари куни” муносабати билан Офицерлар уйида “Мен Ватанга муносиб фарзанд бўламан” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда 300 нафар ҳарбийлар иштирок этди. Тадбир давомида харбийларга “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан кийим-кечак ва гигиеник воситалар тарқатилди.

52138-сонли харбий қисмда “Ватаним тинчлиги ва осмоним мусаффолиги мард ўғлонлар химоясида” мавзусида байрамона тадбир булиб ўтди. Тадбирда 220 нафар харбийлар иштирок этди. Тадбир давомида харбийларга “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан кийим-кечак ва гигиеник воситалар тарқатилди.

Самарқанд шахар “Ватанпарвар” махалласида “Ватанни қўриқлаш муқаддас бурчимиздир” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда 72 нафар харбийлар иштирок этди. Тадбир давомида харбийларга “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан кийим-кечак ва гигиеник воситалар тарқатилди, 3 нафар харбийларга совғалар берилди.

Харбийлар шаҳарчаси кафесида 70 нафар харбий ва ветеран харбийлар таклиф этилиб, байрам тадбири ўтказилди. Концерт программаси намойиш қилинди. 9 нафар харбийларга хомийларнинг 200 000 сўм, “Соғлом авлод учун” жамғармасининг 70 000 сўм қийматидаги эсдалик совғалари топширилди.

Самарқанд шахар хокимлигида 42 нафар ветеран харбийларга зиёфат ташкиллаштирилиб, байрам тадбири ўтказилди. Уларга хомийларнинг 300 000 сўм, “Соғлом авлод учун” жамғармасининг 50 000 сўм қийматидаги эсдалик совғалари топширилди.

“Соғлом авлод учун” жамғармаси Самарқанд вилоят филиали томонидан 12 нафар харбийлар оиласига манзилли мурувват ёрдами кўрсатилди. Уларга жамғарма томонидан дори-дармон, кийим-кечак, санитария ва гигиена воситалари хайрия қилинди.

“Соғлом авлод учун” жамғармаси Самарқанд вилоят филиали ва Соғликни Сақлаш тизими томонидан жорий йилнинг январ – декабр ойларида Олий харбий Автомобил Қўмондонлик – Мухандислик билим юрти, Сержантлар тайёрлаш мактаби, 13060-сонли ҳарбий қисм, Булунғур тумани 32736- сонли, Каттақурғон шаҳар ҳарбий қисмларида харбийларнинг жами 547 нафар оила аъзолари: шундан 350 нафари фертил ёшидаги аёллар, 185 нафари болалар хамда 12 нафари ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллиги аниқланган беморларга 14 турдаги 805 қути дори – дармон ва санитария-гигиена воситалари тарқатилди. Тадбир давомида тиббий кўрикдан ўтказилган аёллар ва ўсмирларга “Репродуктив саломатлик хақида”, “ОИТС/ОИВ бу нима” мавзуларида маърузалар ўқилди ва уларни қизиқтирган мавзулар бўйича савол-жавоблар қилинди.

This entry was posted in Самарқанд вилояти. Bookmark the permalink.
 
SAMARQAND VILOYATI FILIALI
Раҳбар: Рахмонова Рахима Рашидовна манзил: Самарқанд шаҳри, Али Кушчи 15
тел: (366 22) 2 14 71

SO'NGGI XABARLARI

“Соғлом авлод мустаҳкам оила асоси” шиори остида соғломлаштирувчи югириш мусобақаси ўтказилди

“Юртимизга хуш келибсан Наврўзим” байрами ўтказилди

“Балли қизлар” тадбири ўтказилди

“Мен Ватанга муносиб фарзанд бўламан” мавзусида тадбир ўтказилди

478 нафар болажонлар учун янги йил тадбирлари ўтказилди

“Баркамол авлод” марказида касбий тўгаракларга қатнашувчи ёшлар ўртасида кўрик танлов ўтказилд

3-декабр “Ногиронлар куни” муносабати билан жами 21 нафар ижтимоий химояга мухтож ахолига мурувват ёрдамлари кўрсатилди

   

 
 
 

 
 
 

 
 
 

 
 
O‘zA XABARLARI

Bolalar oilada tarbiyalanmog‘i kerak

Ahil oilalar – yoshlarga ibrat

 
"Sog'lom avlod uchun"
xalqaro hayriya jamg'armasi

Toshkent shahri 100047
Istiqbol ko'chasi, 15.

Tel.: +998 (71) 232 0082
Faks: +998 (71) 233 0289

       
       
ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
Вазифалар
Жамғарма тарихи
Тузилма
Ходимлар
Алоқа
ДАСТУРЛАР
Тиббий
Мурувват
Ўқув
Маданий-маърифий
Спортни ривожлантириш
ХАЛҚАРО ХАМКОРЛИК
АҚШ
Германия
Жанубий Корея
Туркия
Малайзия
Россия
ВА БОШҚАЛАР
Пресс-релиз
Ҳисоботлар
Саломатлик поезди
Фотосуратлар
Copyright © Sog'lom avlod uchun. All rights reserved Алоқа | RSS | Сайт ҳаритаси