14 январ “Ватан химоячилари куни” муносабати билан “Соғлом авлод учун” жамғармаси Жиззах вилоят тиббий ижтимоий патронаж бригадаси мутахассислари томонидан Фориш туманидаги Фориш тоғ полигони 39815-сонли харбий қисмда 120 нафар харбий хизматчилар иштирокида “Репродуктив саломатлик”, “Никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг ахамияти” мавзуларида маърузалар ўқилиб, хомийларнинг 50 000 сўм қийматидаги совғалари тақдим этилди.
Жиззах вилояти Зомин тумани 9225- сонли харбий қисмнинг 5-11 сонли чегара постларида 23 нафар харбий хизматчилар иштирокида “Репродуктив саломатлик”, “Никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг ахамияти” мавзуларида маърузалар ўқилиб, хомийларнинг 50 000 сўм қийматидаги совғалари тақдим этилди.
“Соғлом авлод учун” жамғармаси Жиззах вилоят тиббий ижтимоий патронаж бригадаси томонидан мустақиллик йилларида хизмат вақтида халок бўлган 18 нафар харбий хизматчиларнинг оилаларига маънавий, моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида хонадонларига ташриф уюштирилди. Уларга жамғарма томонидан дори – дармон ва санитария-гигиена воситалари хайрия сифатида тарқатилди.
















