14 феврал куни Худудлараро тиббий ижтимоий кўчма бригадаси томонидан Зангиота тумани Фахрия номли ҚВПда жами 160 нафар ахоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан: – 153 нафар аёллар; – 148 нафар туғиш ёшидагилар; – 6 нафар бола – 1 нафар ўсмир – 2 нафар ногирон; – 2 нафар ётиб қолганлар; – 41 нафар УЗИ кўригидан ўтган; – 14 нафар ЭКГ кўригидан ўтган; – 126та лаборатория тахлили ўтказилди; – “ОИТС – бу нима?” мавзусида 31 нафар иштирокчилар ўртасида лекция ўқилди ва 47та мурувват ёрдам кўрсатилди. “Пойтахт” ва “Ассалом Ўзбекистон” мухбирлари томонидан тадбир телекўрсатувларда кенг ёритилди.
















