ru  en

Фуқаролардан аризаларни
қабул қилиш

Пресс-релиз

7 нафар болалар Германияга жўнаб кетди ва 5 нафар соғломлаштирилган болалар Германиядан қайтиб келди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни  тарбиялаш борасидаги ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алохида ўрни бор. “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия жамғармаси ҳам оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, Жамғарма томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.

Ҳар қандай миллатнинг асосий бойлиги – оналар ва болалар саломатлигидир. Шундай экан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллат келажагини муҳофаза қилиш билан баробардир.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси,  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг  “Фриденсдорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Германиянинг “Фриденсдорф Интернейшнл”  халқаро ташкилоти 1967 йили ташкил топган бўлиб, дунёдаги 35 дан ортиқ давлатлар билан ўзаро хамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида ривожланаётган мамлакатлардаги 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация  қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2011 йиллар давомида 183 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2011 йил давомида республика бўйича жами 250 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда 27 262,8 минг сўм маблағ доирасида жарроҳлик операциялари ўтказилди.

Шу билан бир қаторда “Чиройли оёқчалар” лойихаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2011 йил  давомида 250 нафар бемор болалар операция қилинди ва жами харажат      20 770,0 минг сўмни ташкил этди.

2011 йилда 16 нафар 1 ёшдан 12 ёшгача бўлган бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун юборилди ва даволаниш босқичи тугагач болалар соғлом ҳолда ота-оналари бағрига қайтишди. Ҳозирги кунда 12 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволанишни давом эттирди.

Шулардан  қуйидаги 5 нафар соғломлаштирилган болалар жорий йилнинг 16 феврал куни Германия Федератив Республикадан қайтиб келган эди.

Ф.И.Ш. Туғилган йили Манзил
1 Абдуллаев Бахром 1998 Самарқанд вилояти,  Пастдарғом тумани
2 Обламуродов Шахзод 2001 Тошкент вилояти, Бекобод тумани
3 Мухаммаджонов Шахзодбек 2001 Тошкент вилояти, Охангарон тумани
4 Рамазонова Муаттар 2001 Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри
5 Парвина Асланова 2000 Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри

2012 йил 18 февралда қуйидаги 7 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун жамғарманинг вакиллари хамрохлигида Германияга жўнаб кетишди.Улар Германия клиникаларида 6 ойдан 3 йил муддатгача даволаниб қайтишади.

Ф.И.Ш. Туғилган йили Манзил Касаллик тури
1 Чулибоев Давлатбек 20.12.2002 Сирдарё вил,  Ширин шаҳри Қўлтиқ сохаси куйиши
2 Исмоилов Илхомжон 23.03.2001 Наманган вил, Бекобод тумани Тана ва чап оёқ куйиши
3 Турсуналиева Ортиқниса 22.04.2003 Наманган вил, Поп тумани Чап оёқ болдир соҳаси
4 Болтаева Жасмина 08.09.2004 Бухоро вил, Қоракўл тумани Анна-Мария синдроми
5 Раджабов Рузимурод 16.01.1999 Қашқадарё вил, Яккабоғ тумани Қўл бармоқлар контрактуралари
6 ОқбўтаевУмид 08.03.2003 Тошкент вил, Оққўрғон тумани Сийдик қопи туғма нуқсони
7 Тўраев Умиджон 02.08.2004 Бухоро вил, Когон тумани Артрогриппоз асорати
This entry was posted in Пресс-релиз. Bookmark the permalink.
 
SO'NGGI XABARLARI

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига “Саломатлик” поезди 17-23-май кунлари ташкил этилди

“Соғ танда-соғлом ақл” шиори остида спортнинг волейбол тури бўийча мусобақалар ўткаазилди

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ТИП бригадаси Андижон вилоятида

“Саҳоват” уйида истиқомат қилаётган кекса ва ногиронлар учун байрам дастурхони ёзилди

“Фахрийлар-фахримиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

«Фахрийлар фахримиз» ва «Аждодлар рухини шод этайлик» мавзуида учрашув ўтказилди

“Соғлом авлод мустаҳкам оила асоси” шиори остида соғломлаштирувчи югириш мусобақаси ўтказилди

Ўсмирлар ўртасида “ТАЭКВОН-ДО” бўйича мусобақа ўтказилди

“Инсон хотираси муқаддас”, “Буюк сиймолар хотираси” ва “Фахрийлар фахримиз” мавзусида тадбир ўтказилди

“Саҳоват”, “Мурувват” уйларида байрам концерти уюштирилди

   

 
 
 

 
 
 

 
 
 

 
 
O‘zA XABARLARI

Bolalar oilada tarbiyalanmog‘i kerak

Ahil oilalar – yoshlarga ibrat

 
"Sog'lom avlod uchun"
xalqaro hayriya jamg'armasi

Toshkent shahri 100047
Istiqbol ko'chasi, 15.

Tel.: +998 (71) 232 0082
Faks: +998 (71) 233 0289

       
       
ЖАМҒАРМА ХАҚИДА
Вазифалар
Жамғарма тарихи
Тузилма
Ходимлар
Алоқа
ДАСТУРЛАР
Тиббий
Мурувват
Ўқув
Маданий-маърифий
Спортни ривожлантириш
ХАЛҚАРО ХАМКОРЛИК
АҚШ
Германия
Жанубий Корея
Туркия
Малайзия
Россия
ВА БОШҚАЛАР
Пресс-релиз
Ҳисоботлар
Саломатлик поезди
Фотосуратлар
Copyright © Sog'lom avlod uchun. All rights reserved Алоқа | RSS | Сайт ҳаритаси