8 октябр куни “САЛОМАТЛИК” поезди Қорақаопоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Қорақалпоғистон станциясига етиб келди

8 октябр куни “САЛОМАТЛИК” поезди Қорақаопоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Қорақалпоғистон станциясига етиб келди. Кутиб олиш маросимида Қорақаопоғистон Республикаси Ваьсийлик кенгаши раиси ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ибрагимова Зухра Аметовна, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда, Қўнғирот тумани хокимлигидан вакиллар иштирок этдилар.

9 октябр куни “САЛОМАТЛИК” поезди Қўнғирот тумани Қорақалпоғистон станциясида 15 нафар санитария поезди шифокорлари, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК томонидан ажратилган махсус вагонларда ўз иш фаолиятларини бошладилар. “Соғлом авлод учун” жамғармаси мутахасислари келтирилган мурувват юкларини маҳалла вакиллари ёрдамида манзилли ёрдам тарзида аҳолининг кам таъминланган қатламларига тарқатдилар. “САЛОМАТЛИК” поезди ҳозирда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

 

Мулоҳаза билдириш