Республикамиз миқёсида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом она – соғлом бола” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Республикамизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йилнинг 28 октябрдаги “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 20 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш” тўғрисидаги Р-3734-сонли ва 2012 йилнинг 14 ноябрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш” тўғрисидаги Р-3932-сонли Фармойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 ноябрдаги Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган селектор йиғилиши 256-сонли Баёнлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Соғлом авлод учун” жамғармаси тиббий – ижтимоий патронаж бригадалари Республикамиз миқёсида ҳарбий қисмларда бўлиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида тиббий маслаҳатлар беришди.

Жумладан, жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги Тиббий ижтимоий патронаж бригадалари шифокорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, жойлардаги Соғлиқни сақлаш бошқармалари мутахассислари билан ҳамкорликда Республикамиздаги ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. 2012 йил давомида жамғарма тиббий ижтимоий патронаж бригадалари жами 124 та ҳарбий қисмларда бўлишиб, 11227 нафар ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий кўрикдан ўтганларнинг 5345 нафари аёллар, 4151 нафари болалар ва 931 нафарини эса ҳарбийлар ташкил этди.

Жамғарма жорий йилнинг 8-10-январ кунлари Тошкент шаҳар “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Талабалар поликлиникасида Тошкент шаҳри ҳарбий қисмларида фаолият олиб бораётган Олмазор туманида истиқомат қилувчи ҳарбий хизматчиларнинг 270 нафардан ортиқ оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганларнинг асосий қисмини аёллар, ўсмирлар ва фертиль ёшидаги аёллар ташкил этди.

“Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, ОАВ орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари