Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси томонидан ҳарбий қисмларда тиббий кўрик уюштирилди

Жорий йилнинг 7-9 январ кунлари Сурхондарё вилояти филиали тиббий ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Жарқўрғон туман Какайди гарнизони, Денов тумани Хайрабод 11506, 19950, 36691 ҳарбий қисмларда жами 578 нафар, шундан 226 нафар аёллар, 124 нафар фертил ёшдаги аёллар, 87 нафар ўсмирлар, 122 нафар 14 ёшгача бўлган болалар ва 19 нафар ҳомиладор аёлларни тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикка туман шифохоналаридан эндокринолог, онколог, хирург, травматолог, невропатолог врач мутахассислар жалб этилди. Тиббий кўрик давомида касаллиги аниқланган беморларга соғломлаштириш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.

Шунингдек, тиббий кўрик даврида ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига жами 126 дона дори-дармонлар, 254 дона санитар-гигиена анжомлари хайрия тарзида тарқатилди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари