Корея Республикасида соғломлаштириш дастури амалда

“Соғлом авлод учун” жамғармаси жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом она – соғлом бола” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Сизга маълумки, “Соғлом авлод учун” жамғармаси бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат Дастурлари ижросини таъминлаш, бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида, қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан 2012 йил давомида ҳам жамғарма мазкур йўналишда Германиянинг “Фриеденсдорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг Бундан Ча Университети госпитали, Сеул Миллий Университети, Ин Ха Университети госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.

2012 йил давомида Корея Республикаси билан бир қатор соғломлаштириш дастурлари амалга оширилди. Жумладан 2012 йилнинг 6-13 июл кунлари Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпиталининг 17 нафар малакали шифокорлари томонидан 7-июл куни Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий марказида Тошкент шаҳрининг барча туманларидан жами 155 нафар аҳоли чуқурлаштирилаган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, касалликларига қараб дори-дармонлар бепул тарқатилди. 8 июн куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Суранкент қишлоғи “Ариранг” қариялар уйида Тошкент вилоятининг барча туманларидан жами 171 нафар аҳоли ва 10 – 11 июн кунлари Навоий шаҳри Халқаро Аэропорт биносида Навоий вилоятининг барча туманларидан жами 612 нафар аҳоли чуқурлаштирилаган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, касалликларига қараб дори-дармонлар бепул тарқатилди. Ундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” жамғармаси, Тошкент Тиббиёт Академияси ҳамда Ин Ха Университети госпиталлари ўртасида ўзаро ҳамда врачлар малакасини ошириш тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Ин Ха Университети госпиталининг малакали шифокорлари ташриф доирасида жами 938 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг асосий қисмини болалар ва аёллар ташкил этди. 2013 йилнинг 5 феврал куни оғир деб топилган 3 нафар беморлар Корея Республикасининг Госпиталларида даволаниш учун жўнаб кетди.

Ф.И.О. Туғилган 

йили

Манзили
1. Огай Раиса 22.12.1935 Тошкент вилояти «Ариранг» қариялар уйи
Ли Анжелика 19.12.1965 Кузатувчи
2. Мухторова Маржона 16.01.1996 Навоий вилояти Навой шаҳри Панжарасоз кўчаси 1-уй
Рахматова Дилрабо 03.03.1964 Кузатувчи
3. Ходжиева Шахноза 15.12.1982 Навоий вилояти Кармана тумани Азамат кўчаси
Ходжиев Дилшод 02.10.1981 Кузатувчи

 

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ушбу хайрия акцияни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, ОАВ орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдиради.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари