2013 йил 13 феврал куни 12 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун Германияга жўнаб кетишди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алохида ўрни бор. “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия жамғармаси ҳам оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, жамғарма томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.

Ҳар қандай миллатнинг асосий бойлиги – оналар ва болалар саломатлигидир. Шундай экан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллат келажагини муҳофаза қилиш билан баробардир.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти 1967 йили ташкил топган бўлиб, дунёдаги 35 дан ортиқ давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2013 йиллар давомида 218 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2012 йил давомида республика бўйича жами 160 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда 18 570 минг сўм маблағ доирасида жарроҳлик операциялари ўтказилди.

Шу билан бир қаторда “Чиройли оёқчалар” лойихаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2012 йил давомида 250 нафар бемор болалар операция қилинди ва жами харажат 23,250 минг сўмни ташкил этди.

2013 йил 13 феврал куни соат 13:00 да Тошкент Халқаро Аэропорти (VIP залга 10:30 дан 11:30 гача ОАВ ходимлари киришларига рухсат этилади)да қуйидаги 12 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун жамғарманинг вакиллари хамрохлигида Германияга жўнаб кетишди.

 

Т/р Ф.И.Ш. Туғилган йили Манзил
1. Холмуҳаммедова Шахноза 2003 Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани
2. Нурбоев Бехруз 2006 Самарқанд вилояти Булунғур тумани
3. Обламуродов Шахзод 2001 Тошкент вилояти Бекобод тумани
4. Соибназаров Мафтунбек 2000 Навоий вилояти Навбаҳор тумани
5. Кирилов Данил 2002 Тошкент шаҳри Миробод тумани
6. Акрамов Ахрорбек 2009 Андижон вилояти Мархамат тумани
7. Хасанова Мохира 2001 Тошкент шаҳри Яккасарой тумани
8. Ўралов Отабек 2009 Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани
9. Эшқувватова Зиёда 2006 Самарқанд вилояти Пайариқ тумани
10. Жамоллиддинов Муҳаммаддиёр 2007 Фарғона вилояти Бувайда тумани
11. Дўстмуродова Камола 2000 Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани
12. Суванова Шахноза 2000 Жиззах вилояти Зарбдор тумани

“Соғлом авлод учун” жамғармаси ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча хомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари