“Мурувват-ла кўнгил чароғон”

Бу борада «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси ҳам ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни изчиллик билан бажариб келмоқда. Жамғарма ҳамкор ташкилотлар билан бир қатор ижтимоий химояга муҳтож бўлган, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларни саломатлигини мустаҳкамлаш, каби дастур ва лойихаларни  амалга ошириб келмоқда.

Жамғарма томонидан янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ҳаракатдаги дастурлар мониторингини ва халқаро хамкорликни мустахкамлаш мақсадида жамғарма томонидан 2010 йил давомида хамкор ва донорларни жалб этиш ҳамда хайрия ишларини амалга ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумаладан,

 

Жамғарма Туркиянинг Ўзбекистондаги тараққиёт ва ривожланиш агентлиги (“ТИКА”) кўмагида махсус мактаб интернатлари қошида дурадгорлик ва тикув хоналари ҳамда компьютер тўпламлари билан таъминлаш мақсадида жами 46 523 000 сўмлик ва 29 700 АҚШ доллари миқдоридаги жиҳозлар Навоий вилоятидаги 25-сонли эшитиш қобилияти чекланган болалар мактаб интернатига, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 4-сонли эшитиш қобилияти чекланган болалар махсус мактаб-интернатига ва  Андижон вилоятидаги 17-сонли болалар махсус мактаб-интернатига тақдим этди.

 

Бугунги ўтказилаётган тақдимот маросими ҳам 2010 йилда олиб борилган музокаралар натижасида Буюк Британиянинг “Norvale Company Limited” компанияси билан ҳамкорликда 31 900 000 АҚШ доллари миқдорида харид қилинган 5 дона SonoScape SSI-600 (S6Pro, A6) портатив ултратовуш сканерларини (УЗИ) жамғарманинг тиббий ижтимоий патронаж бригадаларини қўллаб қувватлаш мақсадида ҳамда Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 30 000 АҚШ доллари қийматидаги молиявий кўмаги хисобига Сурхондарё вилояти болалар сил касаллиги санаторияси, Сирдарё вилояти сил касаллиги диспансери, Жиззах вилояти болалар сил касаллиги шифохонаси ва болалар сил касаллиги санаторияси, Бухоро вилоят болалар сил касаллиги санаторияси ҳамда Ромитон туманидаги 26-сонли ақлан заиф болалар махсус мактаб интернати учун зарур тиббиёт ускуналари ва анжомлари ҳамда замонавий музлатгич, кир ювиш мосламаси ва бошқа жиҳозлардан иборат мурувват ёрдамларини топширилишига гувоҳи бўлишимиз мумкин. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад – аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини айниқса Республикамиздаги болалар ва тиббий муассасаларни қўллаб қувватлаш ва уларга зарур ёрдамларни кўрсатиш ҳамда кенг жамоатчилик фикрини ижтимоий йўналишга жалб этишдан иборатдир.

 

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси мазкур лойиҳани амалга оширишда ҳамкорлик қилган давлат ва жамоат ташкилотларига ҳамда барча оммавий ахборот воситалари ходимларига  ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари