“САЛОМАТЛИК” поезди олис манзиллар сари

Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан, соғлом ва интеллектуал шахс этиб тарбиялаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига тиббий хизмат кўрсатишга давлат миқёсида эътибор қаратилаётганини эътироф этган ҳолда, таъкидлаб ўтиш жоизки, бу ғамхўрликни Республикамизнинг барча ҳудудларида кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги ПҚ-1920-сонли Қарори билан тасдиқланган “Обод турмуш йили” Давлат дастури ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2009-2013 йилларда репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Давлат дастурида”ги ПҚ-1144-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш учун Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи, айниқса, эҳтиёжманд оилаларга инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК биргаликда навбатдаги, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси учун Ташкент–Сарасия- Кумкурган-Бойсун-Окробат-Дехканобад––Ташкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди 18-25-май кунлари ташкил этилди.

Навбатдаги “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 18 май куни соат 08:05 да Тошкент шимолий вокзалидан йўлга чиқади. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда жамғарманинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари Тиббий ижтимоий патронаж бригада ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу хайрия акцияси давомида аҳолига ва даволаш профилактика муассасаларига қиймати 287,5 минг АҚШ доллари ва 42,5 миллион сўмга тенг инсонпарварлик юклари (600 дона озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат пакетлар, оёқ кийимлари, дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситалари ва бошқалар)дан иборат мурувват ёрдамлари етказиб берди.

Мазкур поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Деҳқонобод– Сарасия- Кумкурган-Бойсун-Окробат-Дехканобад станцияларига яқин ҳудудларидан ташқари “Соғлом авлод учун” жамғармаси Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят филиалининг автоамбуланс машинаси орқали худуддаги барча “Мурувват”, “Меҳрибонлик”, “Саҳоват” шу билан бир қаторда марказий шифохоналар, вилоят болалар туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиши режалаштирилган.

18 май куни йўлга чиқувчи “Саломатлик” поезди ўз ишини 19 май кунидан бошлайди ва бир ҳафта давомида малакали мутахассислар томонидан ногирон болалар, хотин-қизлар, боқувчисини йўқотган ва кўп болали оилаларни тиббий кўрикдан ўтказиш, жойларда махсус муассасалар, ёрдамчи мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига мурувват ёрдамларини топшириш, шу билан бир қаторда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи учрашувларни ташкил этиш кўзда тутилган.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад-экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

Тадбир хомийлари: АҚШнинг “Амери Керз”, “Томс Шутс”, “Каунтерпарт”, “Jurabek laboratories” МЧЖ, ОАЖ “Novopharmа plus” қўшма корхонаси, “Дори-дармон” АК, ОАЖ “Нестле-Ўзбекистон” Қўшма корхонаси, МЧЖ “NOBEL-PHARMSANOAT”, “Ўзбекенгилсаноат” ДАК ва бошқалар.

“Соғлом авлод учун” жамғармаси ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

 

Мулоҳаза билдириш