“Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталик ҳамда 1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги ўтказилди

«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан жорий йилнинг 28 май – 3 июнь кунлари “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталик ҳамда 1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги давомида Жамғарманинг Тошкент шаҳри минтақавий филиали томонидан амалга оширилган ишлар: 24-май куни Шайхонтоҳур туманидаги маҳаллаларидан жами 180 нафар кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандлари Алишер Навоий номли санъат саройига бепул фильм томошасига таклиф этилдилар. 23-май куни Олмазор туманидаги 106-заиф эшитувчи болалар махсус мактаб интернатининг 1-синф ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” мусобақаси ўтказилди. Олмазор тумани таянч маскани томонидан 32,0 минг сўмлик совғалар берилди. 28-май куни Шайхонтоҳур тумани “Ўқчи” маҳалла болалари “Киночилар” уйига фильм намойишига олиб борилди. 24-май куни Ҳамза ва Учтепа туманлари ногиронлар жамиятлари ҳамда Мирзо Улуғбек туманларида истиқомат қилувчи жами 100 нафар кам таъминланган оила фарзандларини Тошкент Давлат циркидаги “Соғлом авлод юлдузлари” хайрия концертига жалб этилди. 29-май куни Сирғали, Шайхонтоҳур, Миробод ва Бектемир туманларида истиқомат қилувчи жами 200 нафар кам таъминланган оила фарзандларини “Ҳайвонот” боғига саёхатга олиб борилди. 31-май куни Мирзо Улуғбек тумани 446-сонли мактабгача таълим муассасида 65 нафар тарбияланувчилар орасида “Бахтли болалик” шиори остида маданий марифий тадбир ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш