Туман марказидан олис қишлоқ ва маҳаллалардаги ногиронлар тиббий-ижтимоий кўрикдан ўтказилди

Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси соғлиқни сақлаш ходимлари, Хотин-қизлар ва маҳалла қўмиталари маслаҳатчилари билан ҳамкорликда Термиз шаҳар, Термиз туманлари марказидан олис қишлоқ ва маҳаллалардаги 121 нафар пенсионер ва ёлғиз кексалар, 34 нафар ногиронлар тиббий-ижтимоий кўрикдан ўтказилиб, ижтимоий хайрия ёрдамлари кўрсатилди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Сурхондарё вилоят филиалига қарашли Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси соғлиқни сақлаш ходимлари, Хотин-қизлар ва маҳалла қўмиталари маслахатчилари билан ҳамкорликда Термиз шаҳар, Термиз, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё, Жарқўрғон, Бойсун, Ангор туманларининг туман марказидан олис қишлоқ ва маҳаллалардаги 179 нафар пенсионер ва ёлғиз кексалар, 25 нафар ногиронлар тиббий-ижтимоий кўрикдан ўтказилиб, ижтимоий ҳайрия ёрдамлари кўрсатилди.

Javob berish