10 нафар якка-ёлғиз кексалар, ногиронларга озиқ-овқатлар, гигиена воситалари тарқатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1542-сонли қарорида белгиланган чора-тадбирлар бажарилиши юзасидан жамғарманинг Тошкент шаҳар таянч маскани томонидан: “Наврўз” байрами муносабати билан Сирғали туманидан 2 нафар, Чилонзор туманидан 3 нафар якка-ёлғиз қарияларга кийим-кечак, озиқ-овқатлар топширилди. 9 май байрами муносабати билан 10 нафар якка-ёлғиз кексалар, ногиронларга озиқ-овқатлар, гигиена воситалари тарқатилди. Бектемир тумани ҳисобида турувчи 17 нафар ёлғизларга рўйхат асосида патронаж хизмати кўрсатилди, тиббий кўрикдан ўтказилди, дори-дармонлар тарқатилди. Миробод туманидан 9 нафар, Юнусобод туманидан 21 нафар рўйхат асосида патронаж хизмати кўрсатилди, тиббий кўрикдан ўтказилди, дори-дармонлар тарқатилди. Жами 47 нафар якка-ёлғизларга 123 қути дори-дармонлар берилди

Мулоҳаза билдириш