Миробод тумани маҳаллаларидаги оилаларнинг 195 нафар болалари ва 31 та ўсмирлари чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилишнинг 2011-2015 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар” Дастури ижроси юзасидан Жамғарманинг Тошкент шаҳри таянч маскани томонидан 22-сонли “Меҳрибонлик” уйига, Бектемир туманидаги “Роҳат” маҳалласи ногирон болаларига, 199, 37, 25, 33, 57-сонли ёрдамчи махсус мактаб-интернатларига жамғарма марказий аппарати томонидан ажратилган, мурувват юкларида келтирилган қишки, ёзги оёқ кийимлари (жами 455 жуфт) тарқатилди. 106-сонли ёрдамчи мактаб-интернати тарбияланувчилари 32 нафари “Табиат музейи”га бепул экскурсияга олиб борилдилар. Шайхонтохур тумани маҳаллаларидан кам таъминланган, кўп болалик оилаларнинг 180 нафар фарзандлари А.Навоий номли санъат саройига ва “Ўқчи” маҳалласидан 25 нафар болалар “Киночилар уйи”га бепул фильм томошаси олиб борилди. Ҳамза туманидаги 32 нафар ногирон болаларга совғалар ажратилди. Тиббий ижтимоий марказ ҳудудида “Соғлом авлод 2013” соғломлаштириш маркази ташкиллаштирилди. 100 нафар боқувчиси йўқ, кам таъминланган оила фарзандлари бепул дам олиб, соғлиқни тикладилар. 3 600,0 минг сўм сарфланди. Ариза билан мурожаат этган, ногирон фарзандларини даволатиш учун 5 та кам таъминланган оилага 610,0 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 90 та оилага 1 413,5 минг сўмлик озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар ва 2 та оилага 141,0 минг сўмлик дори-дармонлар билан мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Тиббий ижтимоий патронаж бригада шифокорлари томонидан Бектемир тумани маҳаллаларидаги оилаларнинг 165 нафар болалари ва 239 нафар ўсмирлари чуқур (ЭКГ, УЗИ) тиббий кўрикдан ўтказилди ва 184 нафарига мурувват юкларида келтирилгин дори-дармонлар ва витаминлар бепул берилди. Чилонзор туманидаги 202, 183, 138. 131, 232, 162-сонли мактаблар ва Сергели туманидаги 7, 285, 2, 3, 246, 237, 269-сонли ўрта таълим мактабларининг (жами 790 нафар) ўқувчи қизлари тиббий кўрикдан ўтказилдли. Тиббий ижтимоий патронаж бригада шифокорлари томонидан Миробод тумани маҳаллаларидаги оилаларнинг 195 нафар болалари ва 31 та ўсмирлари чуқур (ЭКГ, УЗИ) тиббий кўрикдан ўтказилди ва 107 нафарига мурувват юкларида келтирилган дори-дармонлар ва витаминлар бепул берилди.

Мулоҳаза билдириш