Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини такомиллаштириш ҳақида” ги 360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича Жамғарманинг Сурхондарё вилояти минтақавий филиали томонидан Термиз шаҳридаги 12-сон “Меҳрибонлик” уйининг тарбияланувчилари ўртасида “Хуш келибсан далаларда Наврўз” байрам дастури ўтказилди. Ушбу хайрия тадбирида вилоят филиали хисобидан “Меҳрибонлик” уйига 120 дона дори-дармонлар, 81 дона кийим кечак, 38 дона санитария гигиена воситаси ва 120 дона санитария гигиена анжоми ҳамда 70 дона тиббий анжомлар хайрия ёрдами тариқасида берилди. Жорий йилнинг 31 май кунидан 1 июн кунига қадар “1 июн Халқаро Болаларни химоя қилиш куни” муносабати билан вилоят филиали ҳамда хамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги тадбирлар ташкил этилди. Термиз шаҳар ва Денов туманидаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар фарзандларидан 47 нафарини ҳар бирини қамраб олган ҳолда аниқ йўналтирилган мақсадли хайрия тадбири ташкил этилди. Шаҳар ва туманларидаги маданият ва истироҳат боғларида, маҳаллалар, мактабгача таълим муассасалари умумтаълим мактаблари, “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйлари мактаб-интернатларда болалар иштирокида театрлаштирилган тадбирлар, концерт дастурлари, фестиваллар, болалар ижодиёти кўргазмалари, спорт мусобақалари ҳамда оммавий сайр-томошалари ташкил этилди. Мактабгача таълим муассасаларида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, болаларда ижодкорлик қобилиятларини ўстириш, вилоят қўғирчоқ театрида шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 15 нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Сурхоннинг жажжи гўзали” вилоят кўрик танлови ўтказилди. Термиз шаҳридаги кам таъминланган оила фарзандлари, ногирон ва мактабгача таълим муассалалари тарбияланувчиларидан 50 нафарини Термиз шаҳар хайвонот боғи ва Термиз археология музейи ва истироҳат боғларига бепул ташрифлар ташкил этилди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси вилоят филиали, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали, вилоят маданияит ва спорт ишлари бошқармалари билан ҳамкорликда қуйидаги спорт мусобақалари ўтказилди. 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан Узун туманидаги қишлоқ хўжалиги ва касб ҳунар коллежи, туман 31-сонли умум таълим мактабининг ўқувчилари ўртасида боллар спортини ривожлантириш мақсадида хайрия тадбирлари ва учрашувлар ўтказилди. Сариосиё туманидаги сув ҳўжалик касб-ҳунар коллежининг талабалари ўртасида болалар спортини ривожлантириш мақсадида хайрия тадбирлари ва учрашувлар ўтказилди. Денов туманидаги тиббиёт касб ҳунар коллежининг талабалари ўртасида боллар спортини ривожлантириш мақсадида хайрия тадбирлари ва учрашувлар ўтказилди. Термиз шаҳридаги 9-15-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари ўртасида боллар спортини ривожлантириш мақсадида хайрия тадбирлари ва учрашувлар ўтказилди. Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида спортнинг бадиий гимнастика ва енгил атлетика тури бўйича талаба ва ўқувчи ёшлари ўртасида “Баҳор маликалари-2013” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Шаҳар ва туманларнинг болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида 16 март куни Термиз шаҳар 2 – сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Санъат ғунчалари» Республика ёш мусиқачилар танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш