ТошПТИ клиникасидаги юрак тугма нуксони билан тугилган болаларни операция килиш хайрия тадбири

Жамгарманинг асосий фаолият йўналишларидан бири ўзаро хамкорликдаги хайрия дастурларини, жумладан “Тугма юрак нуксони билан тугилган болаларни даволаш дастури”ни  амалга ошириш максадида хорижий хайрия ташкилотлари билан хамкорлик килишдир.

Шунингдек, амалдаги дастурларни мониторинг килиш, халкаро хамкорликни мустахкамлаш максадида жамгарма ўзининг хайрия тадбирларини амалга ошириш борасида донор ва хамкорларни топишда фаол иш олиб бормокда.

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги Фавкулодда ва мухтор элчиси Фен Виталий Василевич таклифи билан 2011 йил 14 февралда “Соглом авлод учун” халкаро хайрия жамгармасида “Save the Children Korea” (Кореа Республикаси) хайрия ташкилоти президенти жаноб Ким Но Бо ва бу ташкилотнинг Тошкентдаги минтакавий филиали директори жаноб Хонг Же Ок билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида “Соглам авлод учун” жамгармаси ва “Save the Children” ташкилоти ўртасида ўзаро маълумот алмашилди. Шунингдек, “Save the Children” ташкилоти, “Соглам авлод учун” жамгармаси ва Ўзбекистон Республикаси Согликни Саклаш вазирлиги билан биргаликда кишлок худудларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини мухофоза килиш лойихасини биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

Жорий йилнинг 18 апрел куни “Соглам авлод учун” жамгармаси ва “Save the Children” ташкилотлари ўртасида Ўзбекистон Респликаси Ташки ишлар вазирлиги билан келишган холда  келажакдаги хамкорликни кенгайтириш юзасидан битим имзоланди.Унга кўра “Save the Children Korea” хайрия ташкилоти “Соглом авлод учун” жамгармасига куйидаги мурувват ёрдамларини етказиб беришни ўз зиммасига олади:

Ўзбекистон Республикаси Согликни Саклаш вазирлигининг Тошкент Педиатрия клиник шифохонасининг операция хоналарини жихозлаш максадида  киймати 100000 АКШ долларига тенг бўлган Тиббиёт анжомлари, тиббий асбоб-ускуналарини ва дори-дармонлар етказиб бериш;

– юрак тугма нуксонли болаларни операция килишда ишлатиладиган 200 та оксигенатор ва уларнинг зарурий воситаларини мамлакатимиздаги ижтимоий химояга мухтож, кам таъминланган оилаларга  хайрия ёрдами сифатида етказиб бериш,

– йил давомида 4 маротаба 50 донадан оксигенатор ва унинг зарурий воситалари ишлатилгандан  сўнг, кейинги партия келтирилишига келишилди.

Мазкур хамкорлик битимига кўра, 2011 йил 1 октябрда “Save the Children” хайрия ташкилоти томонидан “Соглам авлод учун” жамгармасига дастлабки 50 дона оксигенатор ва унинг зарурий воситалари келтирилди.

Алокалар натижасида, 2011 йил 23 октябрдан ТошПТИ клиник шифохонасида юрак тугма нуксонли болаларани жамгарма ва Ўзбекистон республикаси Согликни саклаш вазирлиги томонидан тузилган рўйхатга мувофик хайрия йўли билан операция килиш бошланди. “Соглом авлод учун ”  жамгармаси  ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида якиндан ёрдам бераётган  барча хомий  ташкилотлар,  оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги хамкорликка чорлайди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари