Маиший хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежида жами 100 нафар ўсмирлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” Жамғармасининг Тошкент вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 13 сентябр куни Оҳангарон туманидаги Маиший хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежида жами 100 нафар ўсмирлар ва 33 нафар фертиль ёшидаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

13 сентябр куни Оҳангарон туманидаги Маиший хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежида жами 100 нафар ўсмирлар ўртасида “Эрта никоҳни олдини олиш”, “Репродуктив саломатлик”, “Қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг ҳавф-хатари” ва “Соғлом оилани шакллантириш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Javob berish