“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Сизга таъзим — устозлар” шиори остида тадбир ўтказилди

1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан жамғарманинг Тошкент шаҳри таянч маскани томонидан “Меҳр қолур муҳаббат қолур” шиори остида 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Миробод, Олмазор ва Учтепа туманларида истиқомат қилувчи 7 нафар ўқитувчи ва мураббийлар ҳолидан хабар олинди. Манзилли хабар давомида жами 169, 9 минг сўмлик байрам совғалари берилди.

25 сентябр куни Олмазор туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, “Маҳалла” жамоат фонди билан ҳамкорликда “Сизга таъзим — устозлар” шиори остида мусиқий-маданий тадбир ўтказилди. Тадбирда 500 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчиларга жамғарма томонидан 50,9 минг сўмлик совғалар ажратилди. 30 сентябр куни “Ором” боғча-мактаб мажмуасида кекса устозлар иштирокида “Сизлар бизларга ҳамиша ўрнаксиз” мавзуида учрашув ўтказилди. Тадбирда 40 нафар иштирокчи қатнашди. Жамғарма томонидан 74,0 минг сўмлик совғалар топширилди. Миробод тумани 110-сонли мактаб биносида мактаб ўқувчилари ва фахрий устозлар ўртасида “Устозларга таъзим” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадибирда 95 нафар иштирокчи қамраб олинди. Жамғарма томонидан 45,0 минг сўмлик байрам совғалари топширилди.

 

Мулоҳаза билдириш