“ОИТС аср вабоси” ва “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзуларида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Наманган вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 25 сентябр – 4 октябр кунлари Поп туманидаги Агро тадбиркорлик ва Тиббиёт коллежларида “ОИТС аср вабоси” ва “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзуларида тадбир ўтказилди.

25 сентябр – 4 октябр кунлари Наманган шаҳар ва Тўрақўрғон, Косонсой ва Норин туман таянч масканлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинларида оилада тиббий маданиятни ошириш, никоҳ ёшига етмаган қизларни эрта турмушга чиққандаги салбий оқибатлар мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мулоҳаза билдириш