“Эрта ва қариндошга турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида маърузалар ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Навоий вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 2 октябр куни Навоий шаҳар 2-сонли мактабда Навоий вилояти ўсмирлар диспансери билан ҳамкорликда ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида маъруза ўқилди ва “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг” номли буклетлар тарқатилди. 4 октябр куни Нурота тумани 12-сонли мактабда тахсил олаётган ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўсмирлар ўртасида “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида маъруза ўқилди. Иштирокчилар сони 41 нафарни ташкил этди.

4 октябр куни Нурота тумани 48-сонли мактабда Навоий вилояти ўсмирлар диспансери билан ҳамкорликда ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, ўсмир қизлар ўртасида қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбирда 79 нафар ўсмир иштирок этди. 7 октябр куни Нурота тумани “Жарма” қишлоқ врачлик пунктига қарашли аҳоли ўртасида “Эрта ва қариндошга турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида маърузалар ўқилди. Иштирокчилар сони 97 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш