Ўсмирлар орасида “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида маъруза ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Навоий вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 15-октябр куни Навоий вилояти ўсмирлар диспансери билан ҳамкорликда Навоий шаҳар 5-сонли мактабда тахсил олаётган ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, ўсмирлар орасида “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида маъруза ўқилди ва “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!” номли буклетлар тарқатилди. Жами иштирокчилар сони 86 нафарни ташкил этди. 16 октябр куни Нурота тумани Деҳбаланд маҳалла фуқаролар йиғинида никоҳ ёшига етмаган қизларни шаръий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди. Иштирокчилар сони 108 нафарни ташкил этди.

16 октябр куни Нурота тумани Авазсой маҳалла фуқаролар йиғинида оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида давра суҳбати ўтказилди. Иштирокчилар сони 189 нафарни ташкил этди. 16 октябр куни Нурота тумани Деҳбаланд маҳалла фуқаролар йиғинида кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Иштирокчилар сони 110 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш