“Никоҳ ёшига етмаган қизларни шаръий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Навоий вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 28-октябр куни Навоий вилояти ўсмирлар диспансери билан ҳамкорликда Навоий шаҳар 10-сонли мактабда тахсил олаётган ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, ўсмирлар ўртасида “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида маъруза ўқилди ва “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!” номли буклетлар тарқатилди. Жами иштирокчилар сони 84 нафарни ташкил этди. 29 октябр куни Кармана тумани “Ҳалим Мавлонов” маҳалла фуқаролар йиғинида “Никоҳ ёшига етмаган қизларни шаръий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди. Иштирокчилар сони 117 нафарни ташкил этди.

24 октябр куни Навоий техника иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг фаоллар залида коллежида тахсил олаётган талаба қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида давра суҳбати ўтказилди. Иштирокчилар сони 109 нафарни ташкил этди. 31 октябр куни Навоий давлат педогогика университети Бошланғич таълим услубиёти факултетида таълим олаётган талабалар ўртасида қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида тушинтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Иштирокчилар сони 99 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш