Болаларнинг қишки таътил вақтлари мазмунли ўтди

2014 йил “Янги йил” байрами ва болаларнинг қишки таътил вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш юзасидан Жиззах вилояти минтақавий филиали томонидан 2013 йилнинг 29 декабр куни Зарбдор тумани 6-сонли ногиронлар мактабгача таълим муассасасида тадбир ўтказилди. Тадбирда “Янги йил” эртаги қахрамонлари Қорбобо ва қорқиз қатнашди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан болаларга совғалар тарқатилди. 2013 йил 30 декабр куни Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчаси истироҳат боғида тадбир ўтказилди. Тадбирда “Янги йил” эртаги қахрамонлари Қорбобо ва қорқиз қатнашди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан болаларга совғалар тарқатилди. 2014 йил 4-5 январ кунлари Жиззах шаҳар Юнус Ражабий номидаги драма театрида вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди. Тадбирда халқ таълими муассасаларида таълим олаётган кам таъминланган ва ижтимоий муҳофазага муҳтож оила фарзандлари учун “Янги йил” муносабати билан театрлаштирилган томошалар ўтказилди. 2014 йил 11 январ куни Пахтакор тумани 31-сонли махсус мактаб интернатида туман Хотин-қизлар қўмитаси ва “Маҳалла” фонди бўлимлари билан ҳамкорликда концерт ташкил этилди.

2014 йилнинг             3 январ куни Жиззах шаҳар 29-сонли “Меҳрибонлик” уйида тарбияланувчилар учун қўғирчоқ театри намойиш этилди. 2014 йилнинг 11 январ куни Зомин тумани Ўлкашунослик музейига тумандаги            60-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ва кам таъминланган оила фарзандлари иштирокида музейга саёҳат уюштирилди.

Мулоҳаза билдириш