2013 йил давомида маориф соҳасида амалга оширилган тадбирлар бўйича ҳисобот

2013 йил давомида маориф соҳасида амалга оширилган тадбирлар

2013 йил давомида мамлакатимиз аҳолисининг тиббий маданиятини ошириш мақсадида Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан кенг кўламли маърифий-санитария ишлари амалга оширилди. Бу каби тадбирларга маҳаллалар, мактаб ўқувчилари, коллеж ва олийгоҳ талабалари жалб этилди. Тадбирлар давомида соғлом турмуш тарзи, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, сиҳат-саломатликни мустаҳкамлашга оид долзарб мавзуларда суҳбат, маърузалар уюштирилди.

Она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасида қилинадиган ишларни бажариш давомида Жамғарма томонидан пойтахтимизнинг туғиш ёшидаги аёлларига ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Ёш оналар мактаби” лойиҳаси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Мазкур лойиҳа доирасида Жамғарма қошидаги Тиббий ижтимоий патронаж марказида мунтазам равишда махсус машғулотлар уюштирилади. Бу машғулотларда аёлларга туғруқ жараёнининг физиологик ва психологик жиҳатлари, ҳомиланинг ривожланиш хусусиятлари, шахсий гигиенага амал қилишнинг аҳамияти ҳақида гапирилади, бундан ташқари, ҳомиладор аёлларга гимнастика машғулотлари таклиф этилади, туғиш вақтигача ва ундан кейинги даврлардаги эмоционал регуляция техникаси, туғруқ вақтида ўзини тутиш, ёш чақалоқни кўкрак сути билан боқиш, оилавий муносабатларни қуриш, контрацепция усуллари ҳақида маълумот берилади.

Ундан ташқари, жамғарманинг тиббий-ижтимоий марказида ёш оналарга гўдакни кўкрак сутибилан боқишнинг фойдали ва авзал томонларини тушинтириш мақсадида кўкрак сути билан боқиш гуруҳи ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ушбу гуруҳ ҳар хафтада бир маротаба ўтказилиб, 2013 йил давомида 44 маротаба ташкиллаштирилди.

Амалга оширилаётган маърифий-санитария ишларининг самарали кечишига Жамғарма муассислигида ташкил этилган оммавий ахборот воситалари – “Соғлом авлод” газетаси, “Соғлом авлод учун” журнали, катта ёрдам бермоқда. Мазкур оммавий ахборот воситалари саҳифаларида мунтазам равишда оналик ва болалик муҳофазасига оид материаллар бериб борилади. Шу вақтгача жами 50 дан ортиқ мавзуда материаллар чоп этилди. “Соғлом авлод” газетасининг 2013 йил давомидаги тираж сони 94 459 экземплярни, “Соғлом авлод учун” журналининг тираж сони 84 576 тани ва “Мактабгача таълим” журналининг тираж сони эса 71 335 тани ташкил этди.

2013 йил давомида республикамиздаги “Народное слово”, “Маҳалла”, “Оила ва жамият”, “Адолат”, “Ўзбекистон овози”, “Тошкент ҳақиқати” каби бир қатор республика газеталари саҳифаларида “Соғлом авлод учун” жамғармасининг жорий иш фаолиятини акс эттирувчи 410 та мақола чоп этилди.

Шунингдек, Жамғарманинг 2005 йилдан бери расмий веб-сайти www.sau.uz фаолият юритмоқдда.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари