Спортни ривожлантириш дастурлари бўйича ҳисобот

2013 йил давомида – Спортни ривожлантириш дастурлари

Республикамизда болалар спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари 2013 йил давомида 1 929 та спорт тадбирини ўтказди. Шу жумладан,

3 март куни Жамғарма Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Сен ёлғиз эмассан” Республика болалар жамоатчилик жамғармаси билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг “Саховат спорт сервис” мажмуасида 8 март – Хотин-қизлар байрамини нишонлаш муносабати билан “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан белгиланган кубок учун “Нафосат олами” спорт фестивали ўтказилди. Фестивалда 300 нафар иштирокчилар спортнинг сузиш, синхрон сузиш, гимнастика, бадиий гимнастика ҳамда спорт рақси турлари бўйича беллешишди. Барча иштирокчилар жамғарманинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

27-28 ноябр кунлари жамғама, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда “Қушбеги” спорт комплексида “Соғлом оила — соғлом келажак” Республика оилавий спорт мусобақасининг сўнгги босқичи ўтказилди. ушбу тадбирда Республикадаги 14 та оилавий жамоалар иштирок этди. Мусобақада жамоалар спортнинг қуйидаги турлари бўйича эстафета кўринишида беллашдилар: югуриш, акробатика, арқон тортиш ва бошқалар.

Спортнинг стол теннисини ривожланиш ва аҳоли орасида кенг оммалаштириш, ёш авлодни ушбу спорт турига жалб этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Қушбеги” спорт комплексида 2-4 декабр кунлари “Соғлом авлод учун” кубоги учун X Республика ёшлар стол тенниси мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақада Республиканинг ҳамма регионлардан 56 нафар спортчи болалар иштирок этдилар. Мусобақада 2001-2002 йилда туғилган болалар ва қизлар жуфтлик ҳамда якка тартибда беллашдилар. Мусобақа Олимпия тартибида ўтказилди.

X Республика ёшлар стол тенниси мусобақаси ташкилотичлари: “Соғлом авлод учун” жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ва Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси.

Javob berish