423 нафар аҳолига 6 маротаба маърузалар ўтказилиди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Бухоро вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 10-20 феврал кунлари Бухоро шаҳри вояга етмаганлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида Бухоро тумани кўп тармоқли поликлиникаси, Работак, Боғишамол, Сўфикоргар қишлоқ врачлик пунктларида маъруза ва давра суҳбатлари ташкил этилиб, уларда “Ирсий касалликларни олдини олиш ва унинг оқибатлари”, “Камқонлик ва уни олдини олиш”, “Соғлом оила — мустаҳкам оила” мавзуларида 6 маротаба маърузалар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбир иштирокчилари сони 423 нафарни ташкил этди.

10-20 январ кунлари Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Вилоят халқ таълими бошқармаси, Саломатлик тиббий статистика Бухоро филиали билан ҳамкорликда Бухоро банк коллежида, Бухоро тумани кўптармоқли поликлиникада, “Работак”, “Боғикалон”, “Сўфикоргар” қишлоқ врачлик пунктларида вояга етмаган қизлар ўртасида маъруза ва давра суҳбатлари ташкил этилиб, улар билан “ОИВ ва ОИТС ҳақида эшитганмисиз”, “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳавфли!” мавзуларида 6 маротаба маърузалар ўтказилиди. Иштирокчилар сони 423 нафарни ташкил этди. Маърузалар сўнгида 15 минг 900 сўмлик 120 дона мавзуга доир буклетлар тарқатилди.

Мулоҳаза билдириш