1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб байрам ҳафталиги

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” га бағишлаб Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори доирасида Жумладан Фонднинг Наманган вилояти ҳудудий филиали томонидан байрам ҳафталиги давомида Наманган шаҳридаги 26-сон “Меҳрибонлик” уйида “Соғлом авлод учун” фонди томонидан “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирда 276 нафар иштирокчи қатнашиб, ғолиб тарбияланувчиларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 500,0 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди. Фонднинг Косонсой ва Учқўрғон таянч масканлари томонидан 44, 45, 46-сон махсус мактаб интернатларида “Биз сиз билан биргамиз” шиори остида хайрия тадбирлари ўтказилиб, ҳокимлик ва таянч масканлари томонидан болалар кийимлари ва санитария-гигиена воситалари мурувват ёрдамлари сифатида топширилди.

Наманган шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари ўртасида “Соғломжон-полвонжон” спорт мусобақалари, “Ватанимизни тасвирлаймиз”, “Дунёда тинчлик бўлсин” мавзуларида асфальтга расм чизиш танловлари, маданият бошқармасига қарашли “Наво” ёзги маданият саройида “Бахтли болалигим”, “Истиқлол фарзандлари” мавзуларида концерт дастурлари ташкил этилди. Тадбирларда 321 нафар иштирокчи қатнашди. Ғолиб болажонларга “Соғлом авлод учун” фонди ва ҳамкор ташкилотлар томонидан 400,0 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди.

2014 йил 1 июн куни вилоят марказидаги “Бобур” номли истирохат боғида “Соғлом авлод учун” фонди ва шаҳар таянч маскани Наманган шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда кам таъминланган оилалар фарзандлари, ота-онасиз қолган болалар, ногирон болалар ва “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларидан ҳамда мактабгача тарбия муассасаларидан 3000 нафар болажонлар иштирокида “Соғлом авлод” шоуси “Эгизаклар шоуси”, “Биз бахтиёр болалармиз” мавзуларида концерт дастурлари, асфальтга расм чизиш, спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этилди. Тадбирда 3000 нафар болалар қатнашди. Ғолиб болажонларга ҳамкор ташкилотларнинг 120,0 минг сўмлик эсдалик совғалари берилди. Бундан ташқари ҳудудий филиал томонидан 3000 нафар болажонларга бепул атракцион ўйинлари ва музқаймоқ учун 3000 дона талонлар тарқатилди.

Байрам ҳафталиги давомида вилоятдаги соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли 1, 2, 3-сон махсус касалликларга ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларида “Болалар соғлиғи-юртимиз бойлиги” ва “Меҳримиз сизга болажонлар” шиори остида ҳудудий филиал томонидан кўнгил очар тадбирлар ташкил этилиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 150 нафар болаларга 500,0 минг сўмлик мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Байрам ҳафталиги давомида Норин тумани Пахта қишлоғидаги кам таъминланган оилалар ва Чортоқ туманида жойлашган ҳарбий шаҳарчада Наманган ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Шарқий ҳарбий округ сержантлар тайёрлаш мактабида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Соғлом она-соғлом бола”, “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш” ва “Соғлом авлод-бизнинг келажагимиз” мавзуларида суҳбатлариини ташкил этилди ва 250 нафар кам таъминланган оилаларни болалари ва аёллари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш