288 нафар ўсмирлар спорт турларига жалб этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 360-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан 2014 йилнинг 6 ойи давомида Кегейли туманида 5 март куни Қурилиш ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида, 28 феврал куни Мўйноқ тумани 3-сонли мактабда, 4 март куни Нукус тумани 5-сонли ўрта мактабда,    2 март куни Амударё тумани Сервис ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, 3 март куни Беруний тумани 27-сонли ўрта мактабларида “Менинг онам” мавзуида болалар расмлари кўрик-танлови ва кўргазмаси, “Онам (бувим, опам) учун совға” шиори остида болалар ўртасида моҳир қўллар танловини ўтказилди. Болаларнинг жисмоний ва маънавий камол топишини таъминлаш мақсадида болалар орасида спортнинг соғлиққа фойдаси ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилиб, 142 нафар ўсмирлар спортнинг кураш, бадий гимнастика, кикбоксинг, ушу, футбол, стол тенниси, муай-тай, қўл жанги, гимнастика ва гимнастрада турларига жалб этилди. Фонд тиббий-ижтимой патронаж бригадаси томонидан 27705 нафар ўсмирлар орасида шу жумладан 17542 нафар қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, индивидуал суҳбатлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари жумладан: 41 та ўрта мактаб, 5 та академик лицей, 8 та коллежлар ва 3 та университетида ташкил этилди. Болаларнинг жисмоний ва маънавий камол топишларини таъминлаш мақсадида болалар орасида спортнинг соғлиққа фойдаси ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилиб,   288 нафар ўсмирлар спортнинг кураш, бадий гимнастика, кикбоксинг, ушу, футбол, стол тенниси, муай-тай, қўл жанги, гимнастика ва гимнастрада турларига жалб этилди.

 

Мулоҳаза билдириш