581 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Бухоро вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 1-15 июл кунлари давомида Вобкент тумани “Янгикент”, “Пахтакор”, “Воши”, “Харгўш” ва “Қипчоқ” қишлоқ фуқаролар йиғинларида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди ва улар билан “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?” каби мавзуларда 8 маротаба маърузалар ўтказилди. Иштирокчилар сони 581 нафарни ташкил этди. Иштирокчиларга 120 дона буклетлар тарқатилди.

1-15 июн кунлари оралиғида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Маҳалла” хайрия фонди билан ҳамкорликда юқорида келтирилган ташкилотларда вояга етмаган қизлар билан “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳавфли!”, “Скрининг текширувини биласизми?” каби мавзуларда учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Иштирокчилар сони 131 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш