Аҳоли саломатлиги йўлида

Жорий йилнинг 9 сентябр куни Тошкент шаҳри Ҳамза тумани “Усмон Носир” маҳалла фуқаролар йиғини гузарида ушбу ҳудудда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, асосан аёллар ва болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикда тумандаги 27-оилавий поликлиниканинг тор мутухассислари (эндикринолог, нвропотолог) ҳам иштирок этди. Фонд Тиббий ижтимоий маркази мутахассислари (педиатр, узи врачи, гинеколог, офталмолог, лор) УЗИ, ЭКГ ва лаборатория текширувлари ўтказилди. Кўрик натижаларига кўра аҳолига дори-дармонлар ва мурувват ёрдамлари кўрсатилди Тиббий кўрик давомида аҳолига “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” тўғрисида тарғибот ҳам ўтказилди.

Javob berish