“Friedensdorf International” мутахассислари болаларини тиббий кўрикдан ўтказишaди

   “Sog`lom avlod uchun” фонди болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни Германия клиникаларида тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги таянч – ҳаракат тизимининг туғма ирсий касалликлари ва жароҳатлар натижадаги асоратлари, сийдик йўли (экстрофия, гипоспадия) ва овқат ҳазм қилиш тизимининг туғма нуқсонлари билан операцияга муҳтож бемор болалар, куйишнинг асоратлари оқибатида жисмоний ҳаракатланиш ва функция бузилишига олиб келувчи кўплаб чандиқли контрактуралар ва уларнинг асоратлари бўлган бемор болаларни саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, Фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш учун махсус дастур ишлаб чиқилган.

   2002 йилда “Sog`lom avlod uchun” фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти томонидан уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти 1967 йили ташкил топган бўлиб, 35 дан ортиқ давлатлар билан ўзаро хамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2016 йилнинг 16-22 март кунлари Германиялик мутахассислар томонидан республикамиз ҳудудларидаги жами 505 нафарга яқин бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 35 нафар бемор болаларнинг ҳужжатлари танлаб олиниб, Германия клиникаларида соғломлаштирилмоқда.
   Шунингдек, жорий йилнинг 15 феврал куни эса Тошкент халқаро аэропортидан 8 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетишиб, ўтган йиллар давомида Германияга даволаниш учун жўнатилган 11 нафар бемор болалар даволаниш курсларини ўтаб, 19 феврал куни соғломлаштирилиб юртимизга қайтишди.

Ушбу ҳамкорликнинг давоми сифатида жорий йилнинг 4-12 апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 мартдаги 10/1-804-сонли тасдиқланган Дастури доирасида Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти мутахассислари 4 апрел куни Андижон вилояти (Андижон шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида), 5 апрел куни Наманган вилояти (Наманган шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида), 6 апрел куни Фарғона вилояти (Фарғона шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида), 7 апрел куни Тошкент, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри (Фонднинг Тиббий-ижтимоий маркази Тошкент  шаҳри Юнусобод тумани Ш.Рашидов кўчаси 94а-уй), 8-9 апрел кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари (Қарши шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида), 10 апрел куни Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари (Самарқанд шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида) бемор болаларини тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий кўрик натижаларига кўра энг оғир деб топилган бемор болалар жорий йилнинг август ойида Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун 6 ойдан 3 йилгача бўлган вақтга жўнатилади. 

   “Sog`lom avlod uchun” фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

Мулоҳаза билдириш