Камалак жилоси расмлар кўрик-танлови

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 20 апрелдаги 10/10-21-2-сонли тасдиқланган “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Васийлик Кенгаши мажлисининг 11-сонли баённомаси доирасида жадал суратда ишларни амалга оширмоқда.

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси ҳамда “Sen yolg`iz emassan” Республика болалар жамоатчилик жамғармаси ҳамкорлигида
28 август куни соат 11:00да Тошкент фотосуратлар уйи (Миробод тумани Истиқбол кўчаси 4-уй, мўлжал: метронинг “Амир Темур ҳиёбони” бекати)да республика “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтади. Танлов биринчи босқичи 1000 нафардан ортиқ Республикамиз “Меҳрибонлик” уйларининг тарбияланувчилари жалб этилиб, улардан 100 дан ортиқ тасвирий асарлар ва 80 та амалий асарлар танловнинг якуний босқичида иштирок этади.

Мулоҳаза билдириш