Соғломлаштириш дастури амалда

                   “Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги бўйича бир қатор лойиҳаларини амалга оширмоқда.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғсида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштирилмоқда. Кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан кўмак бериш борасида муҳим ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алохида ўрни бор. Шу мақсадда, фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.

        Шундай лойиҳаларидан бири халқаро ҳамкорлик доирасида юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштиришдир.

      2002 йилда “Sog`lom avlod uchun” фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2018 йиллар давомида 374 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

                Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2018 йил давомида республика бўйича жами 236 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

“Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2018 йил давомида 86 нафар бемор болалар жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

            Шу билан бир қаторда жами 48 нафар терининг куйиш асоратлари бўлган бемор болалар пластик жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, соғломлаштирилди.

2019 йил 13 февраль куни соат 10:30 да Тошкент Халқаро Аэропортида 10 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакили ҳамроҳлигида Германияга жўнаб кетишди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари