“Мурувватда ёришган олам”

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Бугунги кунда аёлга, унинг саломатлиги, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларига давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда.

Бундан асосий мақсад соғлом авлодни дунёга келтириш, миллат генофондининг софлигини, саломатлигини таъминлаш, комил инсонни тарбиялашдир. “Соғлом авлод учун” фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили“да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вакилларининг ўзаро ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда «Синьцзян шаҳри Осиё–Европа Халқаро маркази» масъулияти чекланган жамият Компанияси (Хитой) билан ҳамкорликда жорий йилнинг 3-6 март кунлари Хитой Халқ Республикасининг офтальмолог шифокорлар делегацияси томонидан Тошкент шаҳрида хайрия операциясини ўтказиши режалаштирилган.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунда Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлик муносабатлари кенг кўлам касб этиб, стратегик шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилмоқда. Мамлакатларимизнинг миллий манфаатлари, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, жаҳондаги нуфузи юксалишига хизмат қиладиган бу алоқалар ўзаро дўстлик, мустаҳкам ишончга асосланган ҳамкорлик негизида тараққий этмоқда. 

Бугун ҳам “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан мазкур сана арафасида Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган Чжанг Хонгпинг хоним бошчилигидаги бир гуруҳ офтолмолог-шифокорлар иштирокида  “Мурувватда ёришган олам” дея номланган хайрия акцияси ўтказилмоқда.

8 март  – Халқаро Хотин қизлар байрами арафасида аёлларимизга бўлган ҳурмат ва эътибор яна бир неча маротаба ошади.

Сиз ва биз гувоҳи бўлиб турган ушбу акция доирасида Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалардан саралаб олинган катарактадан азият чекаётган 100 нафардан ортиқ аёлларимиз, хотин-қизларимиз бепул операция қилинадилар.

 “Соғлом авлод учун” фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

Javob berish