Қарши шаҳри ва барча туман ўқув, даволаш профилактика ҳамда ташкилот ва корхоналарда «Сумалак» сайиллари ташкил этилиб, унда пазанда хотин-қизлар томонидан кўк сомсалар, ярма, ош, чучваралар тайёрланди ва танловлар ўтказилди. Шунингдек санъаткорлар томонидан мусикий дам олиш концертлар уюштирилди.